Собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановни 2 июнда Бишкекдаги Биринчи май туман судига олиб келишди. Бугун унинг эҳтиёт чораси қаралади.
Бабанов суд биноси олдида «Азаттык»нинг журналистига «Қумтўр» бўйича қўйилган айбни «бу ҳаддан ошишлик» деб билдирди.
«Барчаси абсурд. Мен «Қумтўр»дан 16 минг гектар ерни давлатга қайтарган ягона премьерман. Тушунарсиз иш бўлмоқда. Худо хоҳласа судда яхши ҳал қилинади деб ўйлайман», — деди у.
Журналист унинг иши «сиёсийми» деб сўраганда «суднинг қарорига қараб баҳо берилади» деб жавоб берди.
Бундан ташқари, мазкур туман судида собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаевнинг ҳам эҳтиёт чоралари кўрилиши кутилмоқда.
Ўмурбек Бабанов «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишда коррупцияда гумонланиб 31 майда қўлга олинган. 1 июнда унинг юзлаган тарафдори Биринчи май туман судининг биноси олдига йиғилиб, эҳтиёт чораси қаралади деб кутишган.
Шунингдек унинг ўнлаган тарафдорлари Талас вилоят маъмурияти олдига йиғилишган. Улар тергов адолатли олиб борилишини талаб қилишмоқда.
31 майда Бабанов билан бирга депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров ушланиб, иккиси икки ойга қамалган.
Шундан сўнг собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаев қўлга олиниб, собиқ спикер Дастан Жумабеков, собиқ депутат Максатбек Сабиров ва депутат Рискелди Момбеков иш асосида сўроқ қилинган.
Шунингдек, бу иш бўйича Темир Сариев ҳам сўроқ берган. 26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Кумтўр Голд Компани»га қўшимча ер участкасини текшириш ишлари учун бўлганига ушланган.