Бишкекнинг Биринчи май туман суди 31 майда депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаровни икки ойга МХДҚнинг тергов изоляторига киритди. Халқ вакиллари Қумтўр конига боғлиқ «Коррупция» моддаси билан очилган судгача текширув асосида ушланди.
Бу орада туман судининг биносида Жэеэнбеков ва Зулпукаровнинг ўнлаган тарафдорлари йиғилиб, уларни бўшатишни талаб қилишди.
Бунгача ОАВлари гумондорлар МХДҚда сўроқ қилинаётганини ёзишган, бироқ махсус хизмат бу маълумотни тасдиқламаган. Кейинчалик МХДҚ депутатлар «Коррупцияда» гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилганини маълум қилди. Бундан ташқари, Зулпукаров «Ноқонуний бойишда» ҳам гумонланмоқда.
Бунгача махсус хизмат бу иш асосида собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаевни «Коррупциядаа» гумон қилиб ушлаган. Яқин кунларда уларнинг эҳтиёт чораси қаралиши керак.
Шунингдек, бунгача Қумтўр иши бўйича собиқ премьер-министр Темир Сариев МХДҚда сўроқ қилинган.
26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Кумтор Голд Компани»га қўшимча ерни қўшимча текширув ишлари учун ажратганига қамалган.
МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майдаги йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилгани маълум қилинган.
Уларнинг бири «Кумтор Голд Компани» ишхонаси экология талабларига амал қилмагани бўйича. Қолган уч иш олтин қазиш компанияси билан шартнома тузган, солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилган, шунингдек «Кумтор Голд Компани»га текшириш ишлари учун қўшимча ер участкаларини берган Қирғизистоннинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғалган.
«Қумтўр» атрофида нима бўлмоқда?
Парламентда 17 майда Қумтўр конига ва олтин қазувчи «Қумтўр Голд Компани» ишхонасига боғлиқ навбатдан ташқари йиғин ўтган. Унда 91 депутат «Қумтўр»га вақтинча ташқи бошқарувчини тайинлашга розилик берган. Кейинчалик ташқи бошқарувчилик хизматига президент Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси ва Центерра Голднинг директорлар кенгашини собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурук тайинланган.
7 майда Бишкекнинг Октябрь туман суди «Кумтор Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор қилган.
12 майда Қумтўр фаолиятини текширувчи давлат комиссияси олтин қазувчи компаниядан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олиш кераклигини билдирган.
15 майда Октябрь туман суди «Кумтор Голд Компани» ишхонасини суғурта солиқлари бўйича қарзлари борлиги сабаб қўшимча яна 2,1 млрд сом тўлаб бериш мажбуриятини қўйди.
Шунингдек, 15 майда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Кумтор» компаниясининг офисида тинтув ўтказишган.
Юқоридаги воқеалар сабаб Centerra Gold Inc. Қирғизистон ҳукуматига қарши халқаро арбитражга мурожаат қилган. Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) давлат компаниясини «ютиб олиши» Қирғизистон иқтисодини қайта тиклашни ҳам, республиканинг инвесторлар олдидаги обрўсини ҳам тушириб, хавфга олиб келишини билдирган.
Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга зарар қилиш эҳтимоли мумкин».
Centerra Gold «Кумтор Голд Компани» ишхонасининг ташқи бошқарувчи тайинланганига қирғиз ҳукумати ўзига олган мажбуриятларни бузиб, «конга нисбатан назоратни тортиб олди» деб жавоб берган.
Бундан ташқари, компания «Кыргызалтын»га ишхонанинг акцияларини сотишга ва алмаштиришни тақиқлаган, давлат ишхонаси ва унга боғлиқ компанияларга тўланадиган дивидендларнинг ҳаммаси Centerra Gold Inc компаниясига ўтказилади.