Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода яраланган Баткен вилоятининг Интернационал қишлоғининг турғуни Чингиз Каработоевни оёғи Туркиядаги «Чам-Сакура» касалхонасида операция қилинди. Олдинда унинг кўзи операция қилиниши керак. «Азаттык» нашрининг мухбири Элвира Будайчиева беморнинг шикофоридан интервью олиб, Чингизнинг аҳволини билиб қайтди.
«Қўрқиб қолган»
Бишкекдаги шифокорлар Чингизнинг кўзини тез орада операция қилиш кераклигини аниқлагандан кейин у Туркияга келган. Бироқ «Чам-Сакура»нинг шифокорлари унинг кўзидан ҳам оёғи оғир аҳволда эканини айтиб, операция қилишган.
«Олдин кўзимас оёғини операция қилинади деб қарор қилдик. Навбати билан беморнинг кўзини ҳам операция қиламиз. Фақатгина таржимон керак бўлмоқда», — деди мазкур касалхонанинг жарроҳи Ўмер Фарук.
Бундан ташқари, Фарук Чингизнинг жароҳатланган кўзига «яхши ташхис қўйилмаганини» билдирди. Шунингдек бемор чегарадаги можаро сабаб «қўрқиб қолган» дейди.
Шифокор унинг даволаниши икки мамлакат ўртасида тузилган шартномадаги квота орқали молияланишини билдирди. Шунингдек касалхонада Каработоевга «энг яхши хирурглар қарашмоқда» деб қўшимча қилди.
«Аҳволи яхшиланмоқда»
Каработоеви Истанбулга олиб келган укаси Нурсултан акасининг аҳволи яхшиланаётганини айтди. У Чингиз оёққа турса, «халқи ва юрти учун хизмат қилишга тайёр» деди.
«Акамнинг аҳволи Туркияга келганимизда жуда оғир эди. Ҳозир мен ёнида қараб ётибман, яхши бўлмоқда. Мен ўзимнинг номимдан, ота-онамнинг номидан бизга ёрдам берган қирғиз халқимга, танишларга чет ўлкада юрган ватандошларга чуқур миннатдорчилик билдираман» — деди у.
Чингизнинг ўзи шифокорлар «яхши бўлиб кетасан» дейишганини айтиб, қуйидагиларга тўхталди.
«Ўзи чегарадаги тўполонгача ҳаётим яхши эди. Энди қўрқяпман. Чегара қатъий назорат қилинмаса, эртанги кунимиз гумон бўлади. Касалхонада ётиб Баткендаги болаларимни ўйлаб, хавотирман», — деди у.
Чингиз қандай яраланган?
Чингизнинг айтишича, воқеа бўлган куни у қирғиз-тожик чегарасидан бир чақирим узоқда бўлган. У «бузоқларни боғлаб, даладан келаётгандим» деди.
«Йўлда қўшним билан гаплашиб, уйга кетаётганимда икки метр узоққа ўқ тушди. Қаерга қочаман дегунимча яна бир ўқ оёғимга тегди. Ўнг оёғим шунда уюшиб қолди. Қирғизистонлик тожик қўшним бор эди, у келиб мени кўтариб, «кетдик, кетдик» деб қолди. Отилган ўқ қаердан қандай келиб портлаганини тушунмадим», — дейди у.
Каработоевнинг қариндошлари уни Кулунду қишлоғидаги касалхонага олиб боришган. У ер ёпиқ бўлган, бироқ шифокорлар буюмларини ташқарига олиб чиқиб, биринчи ёрдам кўрсатишган.
«Кўзимдан ҳам оёғимнинг оғриғига чидолмадим. Бироқ кўзимдан қон томчилаётгани эсимда», — деб хотирлади Чингиз.
Кейин уни Исфана шаҳрига, сўнгра Бишкекка олиб боришган.
Чингиз мигрант бўлган — Россияда қурилишда ишлаган. У «Али Токтакунов МедиаХабына» берган интервьюсида «кўзим кўрмай, юролмай қолсам, қандай оила боқаман» деб хавотирланган.
«Билмадим келажакда нима бўлади? Айтолмайман. Кўз кўрмаса ишга ҳам олмайди. Оёқ ҳам яхши ишламаса. Кимга кераксан?» — деган у.
Бишкек шаҳар касалхонасида даволанаётганда «Али Токтакунов МедиаХабы» Чингизнинг кўзини сақлаб қолиш учун ёрдам кераклигини айтган. Кўнгиллилар ва саховатли фуқаролар Каработоевга ёрдам бериш учун маблағ йиға бошлашган.
Чингизга ҳозир Истанбулдаги қирғизистонликлар ҳам ёрдам беришмоқда — улар навбат билан Чингизга озиқ-овқат олиб келишмоқда.