Қирғизистонда 30 майда коронавируснинг янги 333 ҳолати аниқланиб, олти одам вафот этди. Касалликни юқтириб олган тўрт бемор — тиббиёт ходимлари. Сутка давомида 300 бемор соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу ҳақда Республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 148;
- Чуй вилоятида — 68;
- Ўш шаҳрида — 40;
- Иссиқкўл вилоятида — 23;
- Жалолобод вилоятида — 16;
- Норин вилоятида — 14;
- Ўш вилоятида — 13;
- Баткен вилоятида — 6;
- Талас вилоятида — 5;
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 104 555га етди. Уларнинг 98 300 касалликни енгди. Шунингдек, ўлка бўйича касалликдан 1 803 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 1685 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 436 киши оғир, 90 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 743 киши даволанмоқда.
Шунингдек, Бишкек шаҳридан тўрт ходим коронавирусга чалинди. Уч тиббиёт ходими уй карантинидан чиқарилди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 652га етди, улардан 4 572 ходим соғайди.