Бишкек, Ўш, Тоқмоқ шаҳар кенгашларига сайлов 11-июлда бўлади

283
Иллюстратив сурат

Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига депутатларни қайта сайлаш 11-июлга белгиланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров 27-майда қўл қўйди.

Тоқмоқда МСК сайловни қайта ташкил қилиш, сайловга кетувчи ҳаражатлар системасига кўра, маблағ ажратилиши ва сайловчиларнинг рўйхатини аниқлаш қаралган.

«Сайловни тайёрлаш ва ўтказиш вақтида қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинликларини, ҳуқуқий тартибни ҳамда жамоат хавфсизлигини, санитар-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг соғлигини сақлаш бўйича чоралар кўрилсин», — деб ёзилади буйруқда.

11-апрелда ўтган сайлов

Бунгача МСК Тоқмоқ, Ўш ва Бишкек шаҳар кенгашларига 11-апрелда ўтган сайловни бекор қилган. Бу қарорга мазкур шаҳарлардаги участкаларда сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш, овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва қонун бузишлар оммавий сифатга эга бўлгани сабаб бўлган.

Бироқ, депутатларнинг сайлов билан бирга ўтган Бош қонунни ўзгартириш бўйича референдумнинг натижаси бекор қилинмаган.

Бундан ташқари, МСК аъзолари сайлов натижасини бекор қилишга сабабчи бўлган номзодларни қайта сайловга қўймасликни таклиф қилишган.

Бекор қилинган сайлов натижасида Бишкекда «Эмгек», «Ак-Бата», НДПК, «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин Эл» партиялари 7%лик бўсағадан ўтган.

Ўшда эса «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар биримдиги» ва «Ыйман нуру» партияси олдинга чиққан. Тоқмоқда эса «Эмгек», «Бирге», «Эл биримдиги» ва «Республика» партиялари сайловда ғолиб бўлган эди