Президент Садир Жапаров ва МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев 27 майда Баткен вилоятидаги Лайлак туманининг Максат қишлоғига борди. Улар бузилган объектларни ва уйларни қайта тиклаш ишлари билан танишди.
Жапаров 100 ўринга мослаштирилган икки қаватли болалар боғчаси лойиҳасини кўрди. Шунингдек, маҳаллийлар билан сўзлашиб, чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича айтиб берди.
У «Баткен вилоятига алоҳида эътибор қаратилади ва ҳеч бир турғун ёрдамсиз қолмайди» деб ваъда берди. Бундан ташқари, тегишли муассасалардан объектларни режалаштирилган вақтда қайта тиклаб, қуриб битиришни талаб қилди.
Бироқ ҳукумат қурилаётган объектларнинг ва уйларнинг лойиҳасини маълум қилмаган эди. Бу масала маҳаллий турғунларни қийнамоқда. Сабаби Баткенга бориб келган кўнгиллилар билан сўзлашганда яшовчилар уйлари қандай қурилиши ҳақида бехабар эканликларини айтишган.
Бироқ президент билан учрашув вақтида бола боғча билан уйларнинг эскизи илинганини кўриш мумкин.
Мазкур қишлоқда чегарадаги можарода 89 уй, бир мактаб, бола боғча, медпункт ва милиция бўлими ёнган. Қишлоқда умумий 1 200 киши истиқомат қилади ва 288 турар-жой бор.
Ҳукумат чегарадаги низода бузилган қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектиларни қуришга сарфланади. Шу билан бирга ҳукумат жабрланганларнинг уйларини қуриш мажбуриятини олган, бироқ уларнинг ўғирланган мулкига жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Тожик ҳарбийларининг қуролли агрессияси
2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегара яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган.
Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.
Қуролли агрессиядан турғунларнинг 136 уйи ва 84 объект ёниб кетган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган.
Тожик томондан эса 90 киши яраланиб, 20 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.