Илим Карипбеков президентдан Суракматовни уй қамоғига чиқаришни сўради

295
Илим Карипбеков. Видеомурожаатдан скрин

КТРКнинг собиқ етакчиси ва КEДП партиясини Бишкек шаҳар кенгашига ўтган сайловда бошқарган Илим Карипбеков президент Садир Жапаровга ва МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, собиқ мер Азиз Суракматовни уй қамоғига чиқаришни сўради.

 Унинг мурожаати фейсбук саҳифасида 27 майда эълон қилинган. Суракматовни МХДҚ 26 май куни кечда коррупцияга ва ноқонуний бойишда гумон қилиниб қўлга олган эди.

 Карипбеков мурожаатида КEДП партияси Бишкек шаҳар кенгашига бўладиган сайловга тайёрланаётганини айтиб, Суракматовнинг қамалиши унинг штаб раҳбари қатори ишини давом эттиришига таъсир қилади деб хавотирланди.

 «Партияни сайловга қатнашишига ёки қатнашмаслигига, таркибининг ўзгаришига сиёсий бўёқ, босим таъсир қилди деган фикр бўлмаслиги керак. Суракматов олдин ҳам қочмаган ва кейин ҳам қочмайди. Шу сабаб мен илтимос билан мурожаат қиляпман, Суракматовнинг эҳтиёт чорасини қараб, уй қамоғига чиқариб беринглар. У тергов давомида ўзининг айбсизлигини исботлаб бера олади деб ишонаман», — деган Карипбеков.

 Бундан ташқари, у Қирғизистонни янги ва эски Конституция бўйича демократик давлат деб атаб, демократиянинг асосий принципи «тоза сайлов» деб таъкидлади.

 Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Суракматов мериянинг айрим ходимлари ва йирик қурилиш компаниясининг вакиллари билан бирга коррупция схемасини тузиб, муниципал ерларни тижорий муассасаларга кўп қаватли уйларни қуришга берган деб гумон қилинмоқда.

 Бундан ташқари, у лавозимидан фойдаланган деб айбланиб, Суракматов ва унинг яқинларини бойлигининг миқдори 50 млн долларга баҳолангани маълум қилинган.

 Суракматовнинг истеъфоси ва натижаси бекор қилинган сайлов

Азиз Суракматов 2018 йилнинг август ойида Бишкек мериясига етакчилик қилган ва 2020 йилнинг октябридаги тўнтаришдан сўнг у ўз хоҳиши билан хизматдан кетган.

 Суракматов етакчилик қилган Халқ-Демократик партияси (ХДП) 11 апрелда ўтган Бишкек шаҳар кенгашида иштирок этиб, дастлабки ҳисоботлар бўйича 10 фоиз овозга эга бўлган. Партия шаҳар кенгашидаги 8 мандатга эга бўлиши керак эди.

 Бироқ Марказий сайлов комиссияси 19 апрелда ХДПни сайловдан четлатиб қўйган. Бунга партиянинг вакиллари сайлов куни овозларни сотиб олишда гумонланаётгани сабаб бўлди.

 Кейинчалик Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси «Эмгек» ва «Ак-Бата» партияларини ҳам четлатиб, сайлов натижасини яроқсиз деб топган. Марказий сайлов бу қарорни қўллаган.