Абдивахаб Нурбаев: Чегарадаги ваколатли одамларга қурол ҳарбий агрессия бўлганда берилади

292

Жогорку Кенеш депутати Абдивахаб Нурбаев Ali Toktakunovʼs Mediahubига интервью бериб, чегарада яшаган ваколатларга турғунларга қурол бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини билдирди. У мазкур қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири.

Нурбаевнинг айтишича, апрелнинг охирида қирғиз-тожик чегарасидаги Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясидан кейин у боткенлик фаоллар билан учрашган. Фаоллар депутатга маҳаллий турғунларга ҳимояланиш учун қурол бериш кераклигини айтишган.

«Сабаби «тожиклар шу ердаги оддий аҳолига қурол-яроғ тарқатиб, шундай ҳолат бўлди, бизникилар ҳимоялана олмай қолди» деб [айтишди фаоллар]”, — деди Нурбаев.

Депутатнинг айтишича, у мутахассислар билан «Ихтиёрий ватан ҳимоячилари» ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Бироқ Нурбаев ҳарбийлар билан ва чегара хизматида ишлаган экспертлар билан маслаҳатлашгандан кейин улар «Чегаранинг ваколатлилари» ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишган.

«Чегара ваколатлилари» ҳақидаги қонун 2015 йили қабул қилинган. Унга кўра, «чегара ваколатлилари» деган мақомга эга бўлган турғунлар чегара хизмати ҳарбийларига ёрдам бериб, уларга ҳар томонлама маълумот беради. Чегара ваколатлилари олдин ҳарбий хизматдан ўтган ва чегара ҳудудларида яшаган маҳаллий турғунлар бўлиши керак.

«Биз ўша қонунни ҳам ишлаб туриб, ўша чегарадаги ваколатли одамларга бизнинг ўлкамизнинг чегарасига бошқа томондан ҳарбий агрессия бўлганда қурол беришни берайлик деяпмиз. Сабаби улар руҳий, жисмоний томондан текширилган ва ўқишдан ўтиб туришади», — деди Нурбаев.

Нурбаевнинг айтишича, чегара ваколатлиларини чегара ҳарбийлари машғулотдан ўтказиб туришади.  улар тўқнашув вақтида жароҳатланса, «чегара ҳарбийи» мақомига эга бўлишади. Нурбаев чегара ваколатлиларининг қуроллари чегара заставасида сақланади ва бошқа ўлка томонидан «ҳарбий агрессия» бўлган вақтда берилишини қўшимча қилди.

«Ўша Баткеннинг ёшлари айтди: «Бизнинг айрим 18-19 ёшли [ҳарбий] йигитларимиз кечаги тўполонда ўзларини руҳан йўқотиб қўйишди. Оддий халқ уларнинг қуролини олиб фойдаланган ҳолатлар бўлди». Шундай бизнинг позицияларда одамлар етишмай қолибди. Масалан, бизда тоғ томонларда яхши позициялар бўлган, бироқ одам йўқ бўлган», — деди Нурбаев.

Шунингдек, Нурбаев Баткен вилоятидаги чегарадош ҳудудларнинг турғунларини ўша ерда ушлаб қолишга шароит яратиш кераклигини таъкидлади. Депутатнинг айтишича, маҳаллий турғунларга қурол бериш бунга ёрдам беради.

Қонунга таклиф қилинган ўзгаришлар

19 майда «Чегара ваколатлилари» ҳақидаги қонунга бир қанча ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Уни депутатлар Абдивахап Нурбаев, Исхак Пирматов, Жанар Акаев, Мирлан Жеэнчороев, Альтинбек Сулайманов, Карамат Орозова ва Улугбек Садиков таклиф қилишган.

Депутатлар таклиф қилган лойиҳада чегара ваколатлиларининг ваколатларини кенгайтириш қаралган. Аниқроғи, улар йилига камида икки марта ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиб, ўқ отиш қуролларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Шунингдек, чегара ваколатлиларни ҳаёти ва соғлигини ҳарбий ходимнинг даражасида давлат суғуртасига кафолат берилиши қаралган.

«Ўлканинг мустақиллигини ва ҳудудий бутунлигини, фуқароларимиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш, уларнинг мулкини ва яшаш учун керакли ижтимоий объектларини сақлаш бўйича чегарачиларнинг вазифаларини аниқ бажаришга чегара ваколатлилари кўмаклашади ва ёрдамчи бўлади. Қонун лойиҳасида қаралган шартлар уларнинг ҳаёти ва соғлигига кафолат беради», — деб берилади қонун лойиҳасининг маълумотномасида.

Қирғизистонда 140 чегара ваколатлилари бор. Сўнгги беш йилда маблағ олганлар ва жабрланганлар бўлмаган.

Тожикистоннинг ҳарбий агрессияси

Тожик ҳарбийлари Максат қишлоғининг кириш қисмида. Скрин бу видеодан олинган, «Политклиника» нашри ҳарбийларнинг орасида генерал-майор Мухаммадзода Хуршед Изатулло бўлганини аниқлаган

Қирғиз-тожик чегарасида жанжал 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош ота бошлаган.

29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегара яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.

Энг кўп йўқотишлар Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида бўлган — унда тожик томондан отилган миномётдан 25 киши ўлган.

Қуролли агрессиядан турғунларнинг 136 уйи ва 84 объект ёнган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган.

Тожик томондан 90 киши киши яраланиб, 20 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.

Президент Садир Жапаров 6 майда Лайлак туманидаги Максат қишлоғининг турғунлари билан учрашувда қурбон бўлганларнинг оилаларига 1 млн сом миқдорида компенсация тўланишини билдирган. Шунингдек, у Баткен вилоятига ўзгача мақом берилишини ва ёнган уйларнинг ўрнига янги уйлар қурилишини айтган.

Қирғиз ҳукумати чегарадаги жанжалда бузилган қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланади. Шу билан бирга жабрланганларнинг уйларини қуриб бериш мажбуриятини олиб, бироқ уларнинг ўғирланган мулкига жавоб бермайди.

Бош прокуратура Тожикистоннинг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» қатори баҳолаб, 11 судгача текширув иши очилганини билдирган.