Республика штабининг хабар беришича, 21 май ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган олти нафар бемор вафот этган. Уч ўлим Бишкек ва Чуй вилоятида қайд этилди.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус билан касалланган 1735 нафар бемор вафот этди.
Ўтган кун давомида юқтиришнинг 298 янги ҳолати аниқланди.
- Бишкек - 170;
- Ўш - 10;
- Чуй вилояти - 69;
- Ўш вилояти - 7;
- Талас вилояти - 5;
- Норин вилояти - 12;
- Иссиқкўл вилояти - 21;
- Жалолобод вилояти - 4.
Жами бўлиб, пандемия даврида коронавирус инфекциясининг 101 878 та касаллиги қайд этилган.
Шунингдек, коронвирусга чалинган 311 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. Шу билан касалликдан тузалиб, касалхонадан чиқарилганларнинг умумий сони 95 114 нафарга етди.
Тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг учта янги ҳолати аниқланди. Икки ҳолат Бишкек шаҳрида, биттаси Талас вилоятида аниқланган.