Қирғизистоннинг 13 шаҳрида мэрларнинг сайлови ўтади

293

Қирғизистоннинг 13 шаҳрида мэрлар сайланади. Марказий сайлов комиссиясининг 19-майда қабул қилинган қарорига кўра, Баткен, Жалолобод, Сулукту, Балиқчи, Қизилқия, Исфана, Айдаркен, Қадамжой, Кербен, Шопоков, Кайинди, Кемин ва Орловка шаҳарларининг раҳбарлари сайланади.

Шаҳар бошчиларини сайлаш 7-июнга белгилан ва эрталабки соат 9:00дан тушки 12:00гача ўтиши керак. 

Шунингдек, МСК 7-майдан 12-майгача бир қатор вилоят шаҳарларида депутатларнинг биринчи сессияси ўтганини билдирди.

«Ҳудудий сайлов комиссияларига сайловни Қирғиз Республикасининг қонунларига мувофиқ ва Қирғиз Республикасининг ҳукумати томонидан 2020-йилнинг 11-майидаги № 244 қарори билан тасдиқланган санитар-эпидемиология қоидаларига амал қилиш билан ўтказиш топширилди», — деб ёзилади маълумотда. 

Таъкидлаб ўтсак, 11-апрелда ўлканинг 28 шаҳар ва 420 қишлоқ кенгашида сайлов бўлган. Сайлов натижасидан норозилилклар сабаб Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига сайлов бекор қилинган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов