«Кўздан ёш эмас, қон оқади». Тожик агрессиясининг қурбонларига бағишланган онлайн-эсталик

1168

2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегарага яқин ҳудудларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлишган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 тинч аҳоли, ёш болалар ва ўлкани ҳимоя қилган уч ҳарбий ходим ҳам бор. Яна 154 одам яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан одам эвакуацияланган.

Бу шунчаки рақамлар ва исмлар эмас — ҳар бирининг ортида тақдир бор.

Бу онлайн-эсдалик — қурбон бўлган қирғизистонликларнинг воқеасини абадийлаштириш ҳаракати, сабаби уларнинг хотираси доим сақланиши керак.

Ҳурматли ўқувчилар! Биз воқеаларнинг айримларини йиғдик, айтилмай қолган яна кўплаган тақдирлар бор. Ҳалок бўлган одамларнинг хотираси орамизда мангу яшаши учун ёрдам сўраймиз. Агар сиз чегарада қурбон бўлганларнинг дўсти, яқин қариндоши бўлсангиз, aziza@kloop.kg манзили орқали боғланишингизни сўраймиз.

Мадина Рахматжанова, 2008 йили туғилган, Интернационал қишлоғининг турғуни, 12 ёшда

Мадина 12 ёшдаги ўсмир қиз, 29 апрель куни кечда қуролли одамлар билан Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистон чегарасини бузиб кирганда онаси ва синглиси билан бирга қочган. Миномётнинг ўқи портлаб, унинг синиқлари сочилиб, Мадинанинг ҳаёти учун муҳим бўлган органларига теккан. Миномётнинг синиқлари онаси ва синглисига ҳам теккан, ироқ портлаш бўлган вақтда Мадина бир томонга, онаси ва синглиси бошқа томонга тушган.

«Аёлим ташқарига чиққанда осмонни қоп-қора тутун қоплай бошлабди, у қўрқиб кетиб қўшниларни чақирганда ҳеч ким келмаган. Икки қизини кийинтириб, уйдан чиққанда миномёт портлаб, катта қизим Мадина йиқилган. Икки синиқ Мадинанинг оёғига, бири эса ўнг томонига тегиб, юрагини тешиб ўтиб, қовурғасига тақалиб қолган. Ўзим ҳам экспертизада бўлдим», — дейди Мадинанинг отаси Наимжан Абдуллов Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида.

Яраланган аёл қонга беланган Мадинани олиб чиқаман деб 40 дақиқа ҳаракат қилган. Олиб чиққанда қизи ўлим билан олишаётган бўлган. Мадина касалхонага етмай вафот этган.

Отаси уни Лайлак туманидаги Эски-Оочу қишлоғида дафн қилди.

«Қайғуни ёлғиз кўтара олмаслигимни билиб, аёлимга аёлимга наркоз тарқай бошлаганда айтсам, олдин шифокорларга бақирди. Кейин ҳушини йўқотган одамлардай «йиғлайми?» деб менга савол билан боқди. Унинг аҳволини кўриб ўзимни йўқотиб қўяй дедим».

Мадина катта бўлганда врач бўлиб, одамларни ҳаётини сақлаб қоламан деб орзу қиларди. 

Баяман Абдрахманов, 1998 йили туғилган, Баткен шаҳрининг турғуни, 22 ёшда

Баяман оиласи билан Баткен шаҳрида яшар эди. Баяманнинг кичик укаси Галбай ИИВнинг ички ҳарбий бўлимининг махсус тайёргарликдаги «Шер» отрядида хизмат қилади. Шу куни Галбай онасига «Головной» сув тақсимлаш каналида эканини, позицияларни эгаллаб, кузатувда туришганини айтган.

Шу сабаб Баяман воқеа бўлган жойга борган —у кутилмаганда бирор ҳодиса бўлса, укасига ёрдам бериб, ёнида бўлмоқчи бўлган. Онаси хавотир бўлмаслиги учун:

«Она, хавотир бўлманглар, ҳеч қаерга бормайман. У ерга борадиган машина ҳам йўқ», — деб тинчлантирган.

Онасининг айтишича, Баяман Кўктошга кетаётган йўлда ўққа тутилган машинани кўрган. Кўпчилик кетаётган бошқа одамларга қўшилиб, балки ҳайдовчи тирик бўлса ёрдам берайин деб тушган. Шу вақтда тожик томондан ўқ отила бошлаган. Баяман оғир яраланиб, кўп ўтмай вафот этган.

Воқеа бўлмаганда Баяман икки ҳафтадан кейин 23 ёшга тўларди. У уйланиб ўғилли бўлса, исмини 2021 йили январда вафот этган катта акаси Бекназарнинг исмини қўяман деб ният қилган эди. 

Алижан Тагайбеков, 1990 йили туғилган, Баткен шаҳрининг 31 ёшдаги турғуни

Алижан мигрант бўлган, тез-тез Россияга ишлагани бориб келган. Дўстлари Алижанни «табиатан юмшоқ, ватанпарвар, лидерлик сифатларга эга, қишлоқ фаоли» деб таърифлашди.

Яқин дўсти Бекболот Нажимидинов Алижанни охирги марта «Головной»га олиб борувчи йўлда кўрганини айтди. Ўлишидан олдин WhatsApp гуруҳларига қуйидагича чақириқ ёзган: «Юринглар, йигитлар кетдик, мен чиқиб кетяпман».

Алижанни ортида аёли ва икки ўғли қолди.

Сурат Алижан Тагайбековнинг инстаграм саҳифасидан олинди

Алижаннинг инстаграм саҳифасида кўпроқ қизиқарли видеолар, спортчиларнинг видеолари ва онда-сонда ўзининг суратлари бор экан. Суратлардан унинг ўзи ҳам кураш билан шуғуллангани маълум бўлади.

Алижан мудҳиш воқеагача бир ҳафта олдин ўзининг видеосини жойлаган. Видеода Алижан ўғлига «бокс тушишни» ўргатади. Унда ота-болани кулгисини ҳам кўриш мумкин.

Чингиз Темирбаев, 1995 йили туғилган, Бужум қишлоғининг 26 ёшли турғуни

Чингиз оиласи билан Бужум қишлоғида яшаган. Ортида аёли ва икки ўғли қолди — кичик ўғли яқинда бир ойлик бўлган.

«У намоз ўқиб, ҳеч кимга зарари тегмаган бола эди. Биз Кўктошга кетаётган эдик, бизникиларга ёрдам бергани. Ким биландир урушамиз деган фикр бўлмаган. Бир пайт ота бошлашди, миномёт ўхшайди. Портлаш бўлганда Чингиз вафот этди», — деб дўсти Нуржан Исаков «Настоящее время» нашрига айтган.

Сурат: «Настоящее время»

Чингизни «онасининг суянчиғи» деб аташади. Сабаби онаси турмуш ўртоғидан эрта айрилган. Чингизнинг кичик укалари ҳам бор.  

Медербек Камчиев, 1995 йили туғилган, Қизил йўл қишлоғининг турғуни, 26 ёшда

Медер Баткен шаҳрида қассобхоналарнинг бирида ишлаган.

«Низо ҳақида эшитиб, ватанни ҳимоя қилиш учун дўстлари билан «Головной»га борган. Охирги марта уни отишув вақтида уни ўша ерга борганларнинг бири видеога олган. Кейин миномётдан отилган снаряд портлаб, ўша ерда ҳалок бўлган. Бир кун жасадини ололмадик. Эртаси куни тез ёрдам хизмати билан ўликхонага олиб кетишди», — деб айтиб беришган Turmush.kg нашрига унинг қариндошлари.

«Головной» сув тақсимлаш жойида тинч аҳоли отишув бошланган вақтда видеога тушиб қолган — унда Медербек ўқдан яширинишга ҳаракат қилаётган бўлган.

Ортида аёли ва икки қизи қолди — қизларининг бири уч, иккинчиси бир ёшди.  

Альтинбек Каработоев, 1982 йили туғилган, Қадамжой шаҳрининг 39 ёшли турғуни

Альтинбек Баткен вилоятининг Қадамжой шаҳрида яшаган. Кўктош қишлоғида одамларга ўқ отиляпти деган хабарни эшитиб, ўша ерда яшаган яқинларини сақлаб қолиш учун йўлга чиққан.

Ўша куни келини болалари билан қишлоқдан қочиб чиққан — улар тўрт соат давомида отишувлардан яшириниб ўтиришган.

«Қишлоқда отишув бўлаётганини эшитган қайнағам биз томонга жўнабди. У ҳам бошқа ҳайдовчилар каби катта йўлдан келаётган экан. Йўлда бир ҳайдовчига ўқ текканини кўриб, ёрдам бермоқчи бўлган. Натижада қайнағамнинг ўзи ва икки ҳамқишлоғи — йўловчилар — ўша ерда ўқ тегиб ҳалок бўлишган», — дейди келини Мўлтур Нишанова Kaktus.media нашрига берган интервьюсида.

Альтинбек «Керемет Банк»да насия бериш бўйича мутахассис бўлиб ишлаган, унинг ортида уч боласи билан аёли қолди.

«Болам бошқача ҳаракатчан ва ватанпарвар эди, — дейди Альтинбекнинг отаси Жалил Каработоев Super.kgга берган интервьюсида, — ватанпарварлик ҳисси жўшиб, мени қарши бўлишимга қарамай, [Кўктошга] йўлга чиққан экан».

Отасининг айтишича, Альтинбек машинаси билан қирғиз ҳарбийларига ёрдам берган. 18 майда у 39 ёшга чиқарди. 

Манасбек ўғли Нурсултан, 1992 йили туғилган, 29 ёшда

«Бугун биз қаҳрамонимиз Нурсултан Манасбек ўғлини сўнгги манзилга кутаяпмиз. Ўлкамиз шундай жасоратли, таслим бўлиш нима эканини билмаган ўғилларимиз турганда ҳеч қачон ҳимоясиз қолмайди», — деган сўзлар айтилди марҳумни дафн маросимида.

Бўз уйда бўзлаган одамлар — аёл-эркак, ёш-қариси ҳам — Нурсултаннинг ўлими ҳаммани қайғуга солди.

Ёш бўлишига қарамай, у №2053 ҳарбий бўлимнинг капитани эди. Қариндошлари 29 ёшда ҳамма ҳам капитан бўлолмаслигини айтишади. Уларнинг айтишича, Нурсултан Туркия ва Ҳиндистонда ўқиб келган, доим янги нарсаларни ўрганишга ундарди.

Уни қувноқ, «оиласини қўллайдиган» йигит қатори таърифлашди.

«Қишга ўтин, мол-ҳол қишга тайёрми деб сўраб турарди, бефарқ эмасди», — деб хотирлайди уни акаси Самаган Алибаев.

Нурсултан болалигидан ҳарбий бўлишни ният қилган. Акаси уни ўз ниятига етмаса қўймайдиган ўжар бола эканини айтади.

«Маълум бир даражага етиб, энди ўз имкониятларини кўрсатадиган вақтда душман қўлидан ўлгани катта йўқотиш бўлди», — деди Алибаев.

Унинг айтишича, укаси олдига қўйилган вазифаларни бажарган, шу сабаб турли вилоятларга юборишарди — у Чуй вилоятида ҳам, Иссиқкўл вилоятида ҳам ишлаган, кейин Баткенга кетган.

«Укам билан фахрланаман. Бу ўлим бутун халқнинг қайғуси, шу сабаб чегара масалаларини олий лавозимдаги амалдорлар назорат қилиши керак. Буларнинг ҳаммаси текширилиши керак. Шунга умид қиламиз», — деб қўшимча қилди Алибаев.  

Эсентур Кубаничбеков , 1991 йили туғилган, 30 ёшда

Эсентур Норин вилояти Отбош туманининг Ак-Муз қишлоғида туғилган. Тожик ҳарбийлари ҳужум қилганда 30 ёшда бўлган. Эсентур Нориндаги №2025 ҳарбий бўлимнинг махсус тайёргарликдаги «Бўри” ҳарбий отрядининг командир ўринбосари бўлиб ишлаган. Баткенга иши сабаб 12 апрелда келган.

Эсентур отасидан эрта айрилган, шу сабаб уни отасининг укаси Тилекбек Жумакеримов тарбиялаган. У акасининг ўғлини хотирлаб, уни «фахрим» ва «ўз ерининг ватанпарвар ўғли» деб атади.

Эсентурнинг ортида акаси билан синглиси қолди. Акаси Амантур Кубаничбековнинг айтишича, охирги марта укаси билан Эсентур ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудда юрган вақтда сўзлашган. Телефонда Эсентур бир неча соатдан бери отишув бўлаётганини айтиб, қайта алоқасига чиқишини айтган. Бироқ акасига берган ваъдасини бажармаган.

Сурат: Live.kg

«Болалигидан сергак, ҳаракатчан эди. Ёшлигидан билимга интилиб, ватанни ҳимоя қиламан дерди. Ҳаётини севимли касбига бағишлади. Бизни орамиздан кетди», — деди синфдоши Урматбек Нурсейит ўғли «Азаттык»қа берган интервьюсида. 

Бекзод Юлдашев , 1991 йили туғилган, 30 ёшда

«Туни билан изладим, видео изладим, сурат изладим, турмуш ўртоғим қаерда кўринар экан деб. Туни билан бир бир окопда ётган бўлса, тунда мен қўнғироқ қилсам, [телефоннинг] ёруғи тушиб, отиб қўймасин деб қўрқдим», — дейди Бекзоднинг аёли Гулхаё Кодирова «Азаттык»ва берган интервьюсида.

Бекзод Юлдашев №2021 ҳарбий қисмнинг «Бўри» отряди таркибида хизмат ўтаган.

У қирғиз армиясида хизмат қилаётганига саккиз йил бўлган. Холаси Зебо Холматованинг айтишича, бу йил Бекзод янги ҳарбий мақом олиб, икки-уч йилдан кейин таътилга кетиши режалаштирган.

Бироқ апрелнинг охирги кунларида Тожикистон билан чегарадаги можарода Юлдашев «Бўри»нинг бошқа ҳарбийлари билан чегарага юборилган.

«Ҳарбий бўлиш Бекзоднинг болаликдаги орзуси эди. Шу йўлни ўзи танлади. «Мен сизларни ҳимоя қиламан» деб айтарди. Мана ҳимоя қилиб ўлди. Ҳозир кўзимиздан ёш эмас, қон оқмоқда», — деб хотирлади жиянини Бекзоднинг холаси Зебо Холматова.

У қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда ҳалок бўлди. Икки ҳафтадан кейин 31 ёшга чиқарди.

Юлдашевнинг ортида ҳамшира бўлиб ишлаган аёли, у ч боласи қолди: 6 ёшли қизи ва икки ўғли — бири беш ёшда, кичиги олти ойлик.

«Баъзан дарвозани ушлаб ўтириб қоламан, акам кириб келадими деб, бироқ кириб келмаяпти. Уруш бўлса, ватаним учун жон бераман, биласанда дерди. Ҳазиллашиб қандай уруш бўларди дердим унга. Бу сўзлари ҳақиқатга айланишини билмас эдим», — дейди Бекзоднинг укаси Шахзодбек Юлдашев

Абидин Турсунбаев, 2016 йили туғилган, Арка қишлоғининг турғуни, 4 ёшда

29 апрель куни кечда 4 ёшдаги Абидин болалар боғчасидан келиб, кўчада ўйнаб юрган. Укаси билан самокат миниб, бир оздан кейин Абидин каналдаги сувга тош отиб ўйнаш учун кетган.

Ота-онасининг айтишича, ўша вақтда Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жанжал чиқибди деган гаплар айтила бошлаган.

Абидиннинг онаси Динара Исабай қизи тахминан соат 19:00 атрофида қайнопаси йиғлаб келиб, бола каналга тушиб, сус оқизиб кетганини айтади.

Динара турмуш ўртоғи билан бола сақлаш қолишга шошилган.

«Биз тез ёрдамга қўнғироқ қилдик, бироқ уларни кутмай, Дўстликдаги касалхонага олиб кетдик. Улар имкони борича ҳаракат қилишди, Кулундудаги врач билан алоқада бўлдик. Болани пульси бор дейишган», — дейди у.

Бироқ Дўстлик қишлоғидаги касалхона тайёр бўлмагани сабаб ота-она болани сақлаб қолиш учун Кулундуга жўнашган. Бироқ етиб боришолмаган.

«Максат қишлоғи томондан машина жуда кўп келаётганди, бир киши «Қайтинглар, у томонда отишмоқда. Исфанадан келаётган маршруткани ўққа тутишди, етолмайсизлар» деди», — деб айтиб берди у.

Сурат: «Кабар»

Онасининг айтишича, Кулундуга борувчи бошқа йўл бўлмаган, иложсиз яна Дўстликка қайтиб келишган.

«Биз машинадан тушмадик. Ўша ерга кислород аппаратини олиб келиб, сунъий нафас бердик, озгина сув чиқди. Тез ёрдамда ишлаган одам боланинг пульси бўлгани билан юраги тўхтаб қолганини айтди [...]. Биз Кулунду ёки Исфананинг касалхонасига етолмадик. Максат қишлоғида ўқ отилиб, йўллар ёпилиб қолган экан. Биз боламизни сақлаб қололмадик», — деб хотирлади Динара.

Улар боланинг жасадини кўтариб, тоғ томон қочишга мажбур бўлишган. Бола ўлган куннинг эртасига бошқа қишлоқда дафн қилинган.

Абидин 1 июлда 5 ёшга тўлар эди.

Қадрли ўқувчилар! «Клооп» таҳририяти тқдири айтилмай қолган қаҳрамонларимизнинг қариндошлари билан дўстларини излайди. Агар сиз ёдингизда қолган воқеани айтиб бериб, суратлар билан бўлишини истасангиз ёки қурбон бўлган фуқароларимизни ҳаёьини айтиб бера оладиган одамларни танисангиз, илтимос биз ёзинг: aziza@kloop.kg. Биз бу одамлар хотирасини мангу қолдирмоқчимиз.

Мирзабек Абрахманов — 1991 йили туғилган Бужум қишлоғининг турғуни;

Эргешаали ўғли Тинчтик — 1991 йили туғилган Қорабоғ қишлоғининг турғуни;

Махаматрасул Сайдаров — 1985 йили туғилган Қорабулоқ қишлоғининг турғуни.

Жигитаали ўғли Дуулатбек — 1988 йили туғилган Қорабоғ қишлоғининг турғуни;

Турдубай Саттаров — 1988 йили туғилган Қорабоғ қишлоғининг турғуни;

Уланбек Мусаев — 1991 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Ганиев Жамшит Кайимович — 1990 йили туғилган Чет-Булоқ қишлоғининг турғуни;

Мооланбек Тажибаев — 1990 йили туғилган Янгиер қишлоғининг турғуни.

Алижан Тагайбаев — 1990 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Шухратбек Зикиров — 1989 йили туғилган Оқсой қишлоғининг турғуни;

Жаркин Аманов — 1988 йили туғилган Бужум қишлоғининг турғуни;

Дастан Нурумбаев — 1983 йили туғилган Қизилбел қишлоғининг турғуни.

Сагин Каратаев — 1977 йили 26 июлда туғилган Кўктош қишлоғининг турғуни;

Усўн ўғли Рашид — 1973 йили туғилган Баткен шаҳрининг турғуни

Асамидин Аманов, 1973-йили туғилган;

Тагаев Суюн Ураимович — 1969 йили 14 мартда туғилган Баткен шаҳрининг турғуни;

Бактияров Салим — 1963-йили туғулган Қизил-Бел қишлоғининг турғуни;

Исманов Тойчубек — 1958 йили туғилган Қорақулжа туманининг Қашқайўл қишлоғининг турғуни;

Арипбай ўғли Шумкарбек — туғилган ери анқланмаган;

Бахридин ўғли Ўмурбек — 2003 йили туғилган Қизилйўл қишлоғининг турғуни;

Абдивахап ўғли Султанбек — 2002 йили туғилган Қизилйўл қишлоғининг турғуни;