Қирғизистонда охирги суткада коронавирусни юқтирган етти бемор вафот этди

257

Республика штабидан 18-майда коронавируснинг янги 234 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 146, клинико-эпидемиологик тасдиқлангани — 88.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 112;
  • Чуй вилоятида — 81;
  • Иссиқкўл вилоятида — 25;
  • Ўш шаҳрида — 3;
  • Жалолобод вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Баткен вилоятида — 3;
  • Ўш вилоятида — 6;
  • Норин вилоятида — 2.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 100 966га етди. 

Бир суткада 282 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 187, Чуй вилоятида — 61, Ўш вилоятида — 5, Жалолобод вилоятида ва Ўш шаҳрида — учтадан, Баткен вилоятида — 1, Норин вилоятида — 8, Иссиқкўл вилоятида — 12 бемор соғайди. 

Бу билан ўлка бўйича 94 168 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 605 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 413 киши оғир, 86 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 2 463 киши даволанмоқда. 

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 594.

Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида — олти, Чуй вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 718 киши вафот этди. 

Шунингдек, бир кеча-кундузда уч тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Иссиқкўл вилоятида — бир ва Чуй вилоятида — икки ходимда коронавирус аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 555га етди. Улардан 4 490 ходим соғайди.