Боткен: Оқ-Сой билан Ворух қишлоқларининг чекига милициянинг қўшма пости қўйилди

296
Баткен ва Соғди вилоятлари раҳбарларининг учрашувидан кадр. Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллиги

Баткен вилоятининг раҳбари Абдикарим Алимбаев 17 майда кечда Тожикистоннинг Соғди вилоятининг раҳбари Ражоббой Ахмадзода билан қирғиз-тожик чегарасида учрашди. Унда вилоят раҳбарлари чегара ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биргаликда иш олиб боришни муҳокама қилишди.

Сўзлашувлар натижасида Оқсой қишлоғи билан Ворух қишлоғининг кесилишига, икки қишлоққа кириб-чиққан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун милициянинг қўшма пости қўйилди. Шунингдек, чегаранинг хавфли участкаларида икки томоннинг чегарачилари билан патруль тузилди.

Энди вилоят раҳбарлари ҳар ҳафта учрашиб, чегара масалаларини куч тизимларининг етакчилари билан биргаликда сўзлишишга келишишди.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллиги Оқсой қишлоғининг уч турғунини калтаклаган Тожикистон фуқароларини жавобгарликка тортиш бўйича келишишганини қўшимча қилди.

Баткен вилоят ички ишлар бошқармаси бу маълумотни тасдиқлаб, мазкур факт ЖУРга «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олинганини билдиришди. Судгача текширув ишлари давом этмоқда.

17 майда қирғиз-тожик чегарасига яқин жойлашган Оқсой қишлоғининг турғунлари тожик фуқароларини, Ворух анклавидан тожикистонликлар қирғизистонликларни ушлаб олгани маълум қилинган. Мазкур воқеа бўйича Баткен ва Соғди вилоятларининг раҳбарлари телефон орқали сўзлашиб, икки томоннинг куч тизимларининг етакчилари учрашгандан кейин қўлга олинганлар бўшатилган.

Кейинчалик Баткен милицияси Тожикистоннинг фуқаролари томонидан ушланиб, кейин калтакланди дейилган Оқсой қишлоғининг уч турғуни бўйича текширувни бошлаган. Турғунлар Баткен шаҳридаги вилоят бирлашган касалхонасига ётқизилиб, шифокорлар уларнинг аҳволини «ўрта» деб баҳолаган.