Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан 26 ёшли ҳиндистонлик талаба ҳалок бўлганини маълум қилишди. Унга кўра воқеа 15 майда бўлган.
Милицияга марҳум ҳақида маълумот Ўш вилоят касалхонасидан тушган. Тергов гуруҳи воқеа жойга бориб, унинг танаси текширилганда зўравонлик белгилари аниқланмади.
Ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланди. Мазкур факт ЖУРга «Патологик ўлим» бўлиб рўйхатга олинди. Милициядан экспертизанинг натижаси чиққандан кейин қўшимча маълумот берилишини билдиришди.
«Турмуш» нашри шахсий манбаларига таяниб, талаба «юрак қон-томир етишмовчилигидан ўлганини» маълум қилди. Марҳум Ўш давлат университетининг тиббиёт факультетини 6-босқич талабаси бўлган.
«Ҳиндистонда яшаган севган қизи касаллик сабаб ўлганини эшитгандан кейин стрессга тушиб, ҳушига келмай вафот этган», — деб ёзади мазкур нашр.
Ўтган йилнинг 29 майида Ўш шаҳридаги Оқбура дарёсидан 23 ёшли ҳиндистонлик талабанинг жасади топилган. Марҳумнинг дўстлари милицияга у сувга тушишдан олдин спиртли ичимлик ичганини билдиришган. У Ўш давлат университетининг тиббиёт факультетининг 3-босқич талабаси бўлган.