Депутат Иса Ўмуркуловнинг ўғли Азамат Ўмуркулов 15 май куни соат 22:30лар атрофида Токтоналиев ва Масалиев (Жанубий Магистрали) кўчаларининг кесилишида велосипеддаги қизни уриб кетди. Азамат Ўмуркулов маст ҳолда бўлган. Бу ҳақда ЙҲХТББ билдирди.
«Жабрланувчи пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган бўлган. Бош мияси жабрланган қиз фалокатдан кейин касалхонага етказилган. Воқеадан кейин А. Ўмуркулов наркологияга етказилиб, таҳлил натижаларида организмда алкоголь ичимлик борлиги тасдиқланган», — деб билдиришди ЙҲХТББдан.
ЙҲХТББдан билдиришларича, экспертиза тайинланиб, автомашина жарима майдонига киритилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, қизга амбулатор ёрдам кўрсатилган, бироқ касалхонага боришдан бош тортган. Бишкек ШИИБидан 24.kg нашрига жабрланувчи ариза ёзишдан бош тортишганини айтишган.
«Йўл ҳалокати ЖУРга «Йўл ҳаракати хавфсизлик қоидасини ва автомототранспорт воситасидан фойдаланиш қоидасини бузиш» моддаси билан рўйхатга олинди. Жабрланувчи ариза ёзишдан бош тортишига қарамай, судгача текширув ишлари давом этмоқда», — деб таъкидлашди ЙҲХТББдан.
Бунга қадар бир қанча ОАВлари ўз манбаларига таяниб, Азамат Ўмуркуловнинг қонида наркотик модда аниқланганини айтишган. Бу маълумотни унинг отаси инкор қилган.
«Ҳаммаси яхши. Ҳеч кимни уриб, туртиб кетмади. Менга келган маълумотлар бўйича, ўғли йўл чироғининг яшил белгиси ўчишидан олдин чапга бурилган. Бу орада велосипед минган одам пиёдалар юргунча ўтиб кетишга ҳаракат қилган. Натижада ўғлимнинг машинаси велосипед қанотига теккан. Ҳеч ким бу ердан қочиб кетмаган. Яна бир марта такрорлайман бу кичик йўл ҳалокати», — деган Ўмуркулов 16 майда.
Азамат Ўмуркулов 2012 йили уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатида айбдор деб топилиб, етти йилга шартли кечилган. Унга икки йиллик синов муддати берилган.
Азамат Ўмуркулов иштирокидаги йўл ҳалокати 2011 йили августда Иссиқкўл вилоятида бўлган. Toyota Land Cruiser билан кетаётган Азамат катта тезликда кетаётиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, қарши томонда келаётган автомашина билан тўқнашган. Натижада Audi русумидаги машинанинг ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Йўл танламаснинг йўловчилари ва собиқ мэрнинг ўғли ҳам жароҳатланган.