Республика штабдан 17 майда коронавируснинг янги 259 ҳолат аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасидан лаборатория тасдиқлагани — 182, клинико-эпидемиология тасдиқлангани — 77.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 161;
- Чуй вилоятида — 44;
- Иссиқкўл вилоятида — 24;
- Ўш шаҳрида — 1;
- Жалолобод вилоятида — 10;
- Талас вилоятида — 5;
- Норин вилоятида — 14.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 100 732га етди.
Бир суткада 284 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 194, Чуй вилоятида — 51, Ўш, Жалолобод, Баткен вилоятларида — иккитадан, Норин вилоятида — 5, Иссиқкўл вилоятида — 22, Ўш шаҳрида — 6 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 93 886 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 1 694 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 447 киши оғир, 89 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 2 435 киши даволаняпти.
Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 409.
Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида — беш, Чуй вилоятида — икки, Иссиқкўл вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 711 киши ўлди.
Шунингдек, бир суткада 6 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Бишкек шаҳрида — 4, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида — биттадан ходимда коронавирус аниқланди. Умумий коронавирус юқтирган ходимларнинг сони 4 552га етди, улардан 4 482 ходим касалликдан соғайди.