Қочқин президентинг укаси Қанибек Бакиевнинг иши қайта кўришга жўнатилди — Олий суд

323

Жалолобод шаҳар судининг ва Жалолобод вилоят судининг Канибек Бакиевга нисбатан ҳукми бекор қилинди. Бу ҳақда «Клооп»га Олий суднинг матбуот хизмати билдирди. Канибек Бакиев Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиевнинг укаси.

Канибек Бакиевга нисбатан «лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғалган жиноий иши прокуратуранинг илтимоси билан қайта текширувга юборилди.

«Жиноий ишнинг материаллари тўлиқ текширилмагани, процессуал қонун бузишларга боғлиқ иш Жалолобод шаҳар судига қайта кўриб чиқишга юборилди», — деб тушунтиришди Олий суддан.

Шунингдек, олий судга собиқ президентнинг укасини адвокатидан ариза тушган. У Канибек Бакиевни оқлашни талаб қилган.

«Адвокатнинг Бакиев Канибек Салиевични тўлиқ оқлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилмади», — деб тугатди Олий суднинг матбуот хизмати.

Канибек Бакиевнинг иши

Канибек Бакиевни бир нечта жиноий ишга алоқаси бор. Қайта кўриб чиқишга эса «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғалган иш юборилган.

Бакиев Сузоқ туманига қарашли Ирис қишлоқ ҳукуматининг раҳбари ва ер тақсимлаш бўйича комиссияни бошқарган вақтда ерни ноқонуний бўлишда айбланган.

2020 йилнинг март ойида Жалолобод шаҳар суди Бакиевни 6 йилга озодликдан маҳрум қилган, кейинги инстанция бу ҳукмни 4 млн сомлик ҳукмга алмаштирган.

Бундан ташқари, Канибек Бакиев 2010 йилдаги апрель революциясига қатнашгани учун қидирилмоқда — тергов версияси бўйича, у тахтдан қулатилган акасини қўллаш мақсадида ноқонуний қуролли гуруҳларни уюштиришга аралашган. Улар муваққат ҳукуматга қарши чиқишган.

Қочқин президентнинг укасига нисбатан «Ноқонуний равишда қуролли гуруҳлар тузиш ва унга қатнашиш», «Ўқ отувчи қуролларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портловчи қурилмаларни ноқонуний олиш, бериш, ўтказиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш», «Мансабдор шахснинг номини ёки ҳукуматини ўзлаштириш», «оммавий тартибсизликларга қатнашиш», «Ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қилишда қатнашиш» моддалари бўйича айб қўйилган.

Бакиев кланининг бошқа вакиллари каби Канибек Бакиев давлатдан чиқиб кетган. Бош прокуратура 2020 йили Канибек Бакиевни қидирувга берган, уни қайтариш бўйича ҳаракатлар давом этаётганини билдирган.

«Ҳозирда Курманбек Бакиеви ва унинг қариндошлари Жанибекни (Жаниш), Адилбекни, Маратни, Канибекни унинг ўғли Максимни ва бошқаларни давлатга қайтариш бўйича мажбурлаш чораларини амалга ошириш бўйича иш кетмоқда», — деб билдиришди муассасадан.