Қирғизистонда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқатларнинг нархини вақтинча давлат изга солиши таклиф қилинди. Бу ҳақда Министрлар кабинетининг (МК) матбуот хизмати билдирди.
Қарорга министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов қўл қўйди. У расмий эълон қилинган кундан 15 кун ўтиб, аниқроғи 25 майда кучга киради.
Ҳужжатга кўра, ҳукумат ўсимлик ёғи ва шакарга 90 кунлик максимал устама белгилайди. Бу уларнинг етарли бўлишини таъминлаш мақсадида киритилди. Министрлар кабинети бу озиқ-овқатлар учун максимал устаманинг фоизи қанча бўлишини аниқ айтмаган.
Қарорни ижро этилишини Иқтисод ва молия вазирлиги қошидаги Монополияга қарши курашиш давлат агентлиги назорат қилади. Шунингдек, вазирликка Евросиё иқтисодий комиссияси ва Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга қабул қилинган қарор ҳақида хабар бериш топширилди.
Аввалроқ министрлар кабинети шакар ва ўсимлик ёғини экспорт қилишни тақиқлаган эди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда шакарнинг 56%ни маҳаллий компаниялар ишлаб чиқаради, қолган 44% қўшни давлатлардан киради. Шу сабаб Россияда, Қозоғистон ва Тожикистонда нархларнинг ўсиши Қирғизистонга ҳам таъсир қилади.
Министрлар кабинети 2020 йили мартда ҳам ижтимоий томондан аҳамиятга молик товарларнинг нархига 90 кунлик давлат изга солиш ҳаракатини киритган. Унда чеклов ун, нон, сут, қаймоқ, гўшт, шакарга, гуручга, макарон маҳсулотларига, тухум ва картошкага тегишли бўлган.
Бундан ташқари, 2020 йили ўлкада эпидемик вазият сабаб биринчи марта дори-дармоннинг нархига давлат назорати киритилган. Сабаби 2020 йили июлда дори-дармон танқислиги кузатилган. Финпол ўша вақтда дориларни қимматланган дорихоналарда рейд ўтказган. Йирик фармкомпанияларнинг етакчиларига нисбатан бир неча судгача текширув ишлари бошланиб, «Гепарин» ва «Клексан» дориларини қиммат нархда сотган одамлар қўлга олинган.
Қонунга кўра, давлат раҳбарияти давлат ва муниципал хизматларнинг, тиббий монополия субъектлари (электр ёруғлиги, газ, канализация, аэропорт, темир йўл орқали юк ташиш) ва айрим ижтимоий томондан муҳим товарларнинг нархинигина изга солишга ҳақли.
Бир ой ичида нархларнинг ўсиши 20%дан ошса, давлат томонидан нархлар назорат қилинади. Бу аҳолининг қуйи қисмлари ҳам ўзларининг муҳтожликларини бартараф қилиш учун керак. Ижтимоий муҳим маҳсулотларнинг рўйхати давлат томонидан аниқланган.