«Бу ерни тожикларга бермаймиз». Барча уйлар ёқиб юборилган Кўктерак қишлоғи

310
Мансур Кенжеевнинг куйган уйи. Сурат: «Азаттык» нашрининг видеосидан скрин

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода Баткен вилоятининг Баткен туманидаги Кўктерак қишлоғида барча уйлар куйиб, кулга айланган. Фавқулодда ҳолатлар вазирилиги зарарнинг тахминий суммаси 18 млн сомдан ортиқ деб билдирди. «Азаттык» нашрининг мухбирлари мазкур қишлоққа бориб, бошпанасиз қолган турғунлар билан учрашди.

Кўктеракда 17 хўжалик истиқомат қилади. Яшовчилар куйиб кетган уйларни ўрнига янгисини қуришни режалаштирилмоқда. Сабаби Баткен шаҳрини Лайлак тумани билан Тожикистоннинг Ворух анклави билан боғлаган йўл ҳам мана шу Кўктерак ва Кўктош қишлоқларининг йўлидан ўтади. Қишлоқ аҳолисининг айтишича, бу йўлларнинг стратегик аҳамияти катта.

«Бошқа ерга борсанг сув йўқ, экин бўлмайди [...] Бу ерда бизни юзлаган теракларимиз бор, олма-ўрикларимиз бор [...] уларни қандай ташлаб кетасан?» — дейди Кўктерак қишлоғининг турғуни Мансур Кенжеев.

Турғунларнинг бири Юсуфбек Маматов Кўктерак қишлоғини «жаннат» деб атаб, сувли ер эканини таъкидлади. Жанжалда Маматовнинг уч уйи ва икки машинаси куйиб кетган.

«Мана [ёниб кетган уйини кўрсатиб — ред.] бу ерда катта зал бор эди, икки болам яшарди. Сандиқда ҳамма ҳужжатларимиз бор эди, ҳеч нарса йўқ, ҳаммасини олиб кетишибди. Бир сигир бор эди бузоғи билан, уни ҳам олиб кетишибди. Молни қулоғидаги рақам босилган белгисини кесиб, шу ерга ташлаб қўйишибди», — деди Маматов.

Кўк терак қишлоғи қирғиз-тожик чегарасидаги «Головной» сув тақимлаш жойига яқин Оқсув дарёсининг бўйида жойлашган. Бу ҳудуд тўрт томонидан Тожикистон қишлоқлари билан чегарадош.

Маматовнинг айтишича, сўнгги йилларда тожикистонлик қўшнилар билан муносабатлар сустлашиб, икки халқ ўртасида жанжаллар кўп бўлмоқда. Йил ўтган сари бўш уйлар сони ортиб, келишмовчиликлар сабаб яшовчилар сони камаймоқда.

Кўктерак қишлоғининг яна бир яшовчиси Чинар Масидикованинг ўн йилда қурган уйи куйиб кетган. Рамазон ойи тугаши билан сотишни режалаштирган бир тоннадан ортиқ ўриги ҳам яроқсиз бўлган.

«Жонимиз омон қолганига суюниб ўтирибмиз. Ўқ овозларини эшитишимиз билан ноқонуний йўл билан ўтиб, у ҳам тожик томонники, кейинги қишлоққа ўтиб, кейин қочдик», — дейди Масидикова.

Бироқ бу ерни ташлаб кўчиб кетиш нияти йўқлигини айтди.

«Бу ерни биз тожикларга бермаймиз. Қирғиз халқидан «яна шу ерга уй қуриб беришга ёрдам берсангизлар» деб ёрдам сўраймиз», — деди Масидикова.

Кўктерак қишлоғининг яшовчилари ҳозирда Орто-Боз қишлоғига ўрнатилган чодирларда яшашмоқда. Ёмғир сабаб чодирларда гуманитар ёрдамларни сақлаб, ўзлари эса ҳамқишлоқларининг уйларида вақтинча яшашга мажбур.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигидан «Клооп»га чегарадаги жанжалда жабрланган уйларни қайта тиклаш ишлари бошланганини билдиришди. Шунингдек, Кўктош қишлоғининг турғунларини бошқа жойга кўчириш масаласи қаралмаганини айтишди.

Бунга қадар Баткен вилоятидаги уйлари ёнган турғунларга уй қуриб берилиши президентнинг сайтида 8 майда маълум қилинган. Маълумотда маҳаллий турғунларнинг бузилган уйларининг ўрнига янги замонавий уйлар қурилиши айтилган. Лайлак туманининг Максат қишлоғида қурилиш ишлари бошлангани маълум қилинди.

Бундан ташқари, можарода ҳалок бўлган 36 қирғизистонликнинг оиласига «Ихлас» қурилиш компанияси уй қура бошлаган. Бунинг учун Баткен шаҳрининг мерияси шаҳарнинг Чет-Булак кварталидан 2 гектар ер ажратиб берган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро

Қирғиз –тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош отишган.

Можаро қуролли тўқнашувга айланиб, Қирғизистондан 189 киши яраланган. Уларнинг орасидан 36 фуқаро ҳалок бўлган. Ўлганларнинг орасида 12 ёшли ўсмир қиз ва 4 ёшли бола ҳамда уч ҳарбий хизматчи бор.

Энг кўп йўқотишлар Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида бўлган — унда тожик томондан отилган миномётдан 25 киши ҳалок бўлган.

Қирғизистоннинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 129 турар-жой ва 84 объект жабрланганини маълум қилган.

Президент Садир Жапаров 6 майда Лайлак туманидаги Максат қишлоғининг турғунлари билан учрашувда қурбон бўлганларнинг оиласига 1 млн сом миқдорида компенсация тўланишини билдирган. Шунингдек, у Баткен вилоятига ўзгача мақом берилишини айтган.

Қирғиз ҳукумати Баткен вилоятидаги чегарага яқин қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланади. Шунингдек, ҳукумат жабрланганларнинг уйларини қуриш мажбуриятини олади, бироқ уларни ўғирланган мулкига жавоб бермайди.