«Икки сутка бўйи калташган». Қийноқларга қарши коалиция гаровга олинган қирғизистонликлар ҳақида

240

Қирғизистондаги қийноқларга қарши коалиция Баткен вилоятидаги чегара можаросида Тожикистон ҳарбийлари томонидан гаровга олинган фуқаролар учраган хўрликлар ҳақида маълумот беришди.

Сурат: Қирғизистондаги қийноқларга қарши коалиция

Ташкилотнинг маълумотига кўра, қирғизистонликларни Тожикистоннинг ҳарбийлари қўлга олиб, кейин калтаклашган. Гаровга олинганларни Сўғди вилоятининг Гафуров туманининг милиция ходимлари қийноққа солган — жабрланувчиларни тепиб, милтиқнинг қўндоғи билан бошга уришган.

Ташкилотнинг адвокати Равшан Абдуллаевнинг айтишича, — «Уларни икки кун давомида калтаклашган. Охири тожик тилида олдиндан тайёрланган ҳужжатларга қўл қўйишган мажбурлашган. Гаровга тушганларнинг бири тожик тилини тушунган, унда улар давлат чегарасини бузгани учун қўлга олинган деб ёзилган. Бироқ уларни ўз уйларидан Тожикистон ҳудудига олиб кетишган».

Гаровга олинганларнинг кўпчилиги ёқилган уйларини ўчириш учун келганини, бироқ уларни тожик ҳарбийлари ушлаб кетганини қўшимча қилди. Коалициядан гаровга тушган ўн кишидан бетасининг миллати қирғиз, қолган беш киши ўзбеклар эканини билдирди.

Ҳозир жабрланганларга мазкур ташкилот Истанбул протоколини — қийноқларни, қўпол, зўравон ёки одамларнинг ор-номусини оёқости қилган муносабатни ва жазолашни ҳужжатлаштириш бўйича қўлланма — тузмоқда.

Қирғизистон фуқароларига кўрсатилган қийноқларни текширишга Қийноқларни олдини олиш миллий марказининг экспертлари қатнашмоқда. Улар гаровга олинган одамларнинг танасидаги калтак изларини белгилашмоқда.

Жалолободдаги «Адилет» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг эксперти Бакит Рисбеков жабрланган одамлар тушкун кайфиятда эканини ва мазкур воқеадан кейин очиқ сўзлашмаётганини таъкидлаган.

«Биз тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз, сабаби жабрланганлар ўз эрки билан рози бўлгандагина Истанбул протоколини тўлдириш учун экспертларни жалб қилишга ҳақлимиз», — деган Рисбеков.

Протоколни тўлдиргандан кейин экспертлар ҳужжатни БМТнинг қийноқларни олдини олиш қўмитасига ўтказади. Бу билан ҳуқуқ ҳимоячилари гаровга тушган барча жабрланувчиларни хавфсизлигини таъминлашни режалаштиришмоқда.

Қирғизистонликлар 30 апрелда гаровга олингани ҳақидаги билдирувни Баткен туман ИИБ маълум қилган. Аввалига тожик томон бу айбловларни инкор қилган, бироқ кейинчалик буни тан олишган.

Гаровга олинган қирғизистонликлар 1 майда, соат 20:00лар атрофида бўшатилган. Улар зудлик билан Лайлак туманининг оилавий шифокорлар марказига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилган. Тўққиз киши касалхонага ётқизилган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро

Қирғиз –тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош отишган.

Можаро тўқнашувга айланиб, Қирғизистондан 189 киши яраланган. Уларнинг орасидан 36 фуқаро ҳалок бўлган. Ўлганларнинг орасида 12 ёшли ўсмир қиз ва 4 ёшли бола ҳамда уч ҳарбий хизматчи бор.

Энг кўп йўқотишлар Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида бўлган — унда тожик томондан отилган миномётдан 25 киши ҳалок бўлган.

Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашиб, икки томон «мақсадли келишувга» эришиб, тўрт пунктдан иборат протоколга қўл қўйгандан кейин бажарилган.

3 майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан доимий жойлашган ерига чиқариб кетишган.

Қирғизистон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оиласига ва яраланганларга тўланувчи компенсация миқдорини аниқлади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, ўлганларнинг оиласига бир миллион сом, яраланганларнинг жароҳатига қараб 30 мингдан 100 минг сомгача берилади.

Тожикистон ҳукумати ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг ҳақидаги маълумотни 6 майда эълон қилган. Маълумотга кўра, қуролли тўқнашувлар натижасида 19 киши қурбон бўлиб, 87 тожикистонлик яраланган.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларини ҳаракатини «ҳарбий агрессия» қатори баҳолаб, 2 майда чегарадаги можаро бўйича 11 жиноий иш қўзғалган.

10 майда Бош прокуратура тожик томон 10 қирғизистонликни гаровга олган факт бўйича «Қийноқ» моддаси билан судгача текширувни бошлади.