Айдарбеков: Совет давридаги хариталар Қирғизистон учун юридик кучга эга эмас

282

Собиқ ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков фейсбук саҳифасида қирғиз-тожик чегарасини аниқлашда 1924-1927 йиллардаги хариталар фойдаланилса, Тожикистоннинг Мурғоб тумани ҳудуди Қирғизистонга ўтиши керак деган фикрни билдирди.

 

Тогда чей Мургаб?

Как отметил действующий Омбудсмен КР, таджикская сторона «на протяжении восемнадцати лет постоянно...

Опубликовано Chingiz Aidarbekov Четверг, 6 мая 2021 г.

«Агар харитага қарасак, Ворух Қирғиз Республикаси билан коридор қатори боғланган. Тожик томон Ворухни қайта бириктиргиси келса, унда Мурғобни Қирғиз Республикасига қайтариб беришни унутмасин», — деб ёди Айдарбеков.

Шунингдек, Айдарбеков СССР даврида тузилган хариталар бугунги мустақил Қирғизистон учун «яроқсиз» ва «юридик кучга эга эмас» эканини таъкидлади.

«Тожик томон хариталарни ўз манфаати учун нари-бери қилса бўладими?» — деб сўради Айдарбеков.

Хожаи Аъло — Ворух йўлининг қурилиши

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишувлардан кейин икки давлат ҳукумати 1-2 май кунлари музокара олиб бориб, чегаранинг 112 чақиримни аниқлашга келишган.

Давлат чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз-тожик ҳукумат делегациялари қўл қўйган келишувга кўра, чегара чизиқларининг №43 чегара ҳудудидан №61гача ва №135 чегара ҳудудидан №141гача 1924-1927 йиллардаги миллий-ҳудудий чегара қисмининг ва 1989 йилдаги паритет комиссиясининг ҳужжатлари бўйича аниқланади.

Бундан ташқари, икки ўлка Хожаи Аъло — Ворух муқобил йўлини қуриш бўйича шартнома тузган. Янги йўл Тожикистон билан Қирғизистон ҳисобидан қурилади. Йўлдан тожик томон фойдаланади ва ўзи таъмирлайди. Келишувда йўлнинг мақоми икки давлатнинг шартномаси асосида аниқланади деб ёзилган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг умумий узунлиги 970 километрни ташкил қилади. Бугунги кунда унинг 504 километри аниқланиб, қолган аниқланмаган ҳудудларда икки ўлканинг турғунлари орасида тез-тез можаро содир бўлади.

Кўп йиллар давомида Тожик томон чегарани аниқлашда 1924-1927 йиллардаги хариталардан фойдаланишни талаб қилади. Ўз навбатида Қирғизистон ҳукумати делимитация ва демаркация ишларида 1958-1959 йиллардаги ва 1989 йилги карталардан фойдаланиш кераклигини айтиб келади.

Исфара — Ворух муқобил йўли

2019 йилнинг март ойида ўша вақтдаги вице-премьер-министр Жениш Разаков Тожикистон билан олиб борилган музокаралар натижаси билан қирғиз ҳукумати чегарага яқин ҳудудда яна бир йўл қурмоқчи деб билдирди. Бу йўлдан икки томон ҳам фойдалана олади деб таъкидлаган.

«Айрим таҳлилчилар [Қирғизистон Тожикистонга] коридор берди деган фикрни айтишмоқда экан. Ҳеч қандай коридор берилмаган, бу йўлларга ҳеч қандай мақом берилмаган. Оқсойнинг четига қурилаётган [Ворух — Исфара йўли] енгиллик бўлиши учун қўшимча йўл қатори қурилмоқда. Ундан Қирғизистоннинг ҳам Тожикистоннинг ҳам фуқаролари фойдалан олади», — деган Разаков.

Унинг қўшимча қилишича, қирғизистонликлар ҳайвонларини яйловларга Ворух анклавига кирмай ҳайдаб ўтиши учун қурилаётган Оқсой — Тамдик йўлининг қурилиши тугатилади.

«Протоколда айтилишича, Оқсой — Тамдик йўлини қирғиз томон қуради деб келишдик. Уни қурилиши бошланган. Бу бўйича пудратчини танлаш бўйича барча тендер масалалари ҳал қилинган. Шу ишларни охирига етказамиз», — деган Разаков.