Молдокматов эркин фикрлаб, президентни танқид қилгани учун қамалгани аниқ — Бекешев

270

Депутат Дастан Бекешев фейсбук саҳифасида «Туран» партиясининг лидери Жениш Молдокматовни ҳибсга олиниши бўйича фикрини айтди. Сиёсатчи бир кун олдин 2020 йилнинг 5-6 октябрь воқеаларида «давлат биносини босиб олишда» гумон қилиниб қўлга олинган.

Бекешев Молдокматовни нима учун қамашди деган савол берган. Унинг айтишича, Молдокматов 2020 йилнинг октябридаги тартибсизликларда судлардан мени оқланглар деб талаб қилиб, Оқ уйни босиб олган эмас.

«Жениш Молдокматов майдонда бўлган бошқа одамлар каби сайлов натижасини бекор қилишни талаб қилган. Женишни фикрини эркин айтиб, президентга қарши мухолифат сўзлари ва чегаралар бўйича сиёсатга нисбатан танқиди учун қамашгани аниқ», — деб ўйлайди депутат.

Бекешев телеграм каналида октябрь воқеаси бўйича иш фаолларни ва танқид қилганларни «гапга кўндириш» учун очилганини ҳам қўшимча қилди.

Молдокматовни қўлга олиш

«Туран» партиясининг лидери ва сиёсатчи Жениш Молдокматов 6 майда қўлга олинган. Шу куни у вақтинча сақлаш изоляторига (ВСИ) киритилган.

Сиёсатчининг адвокати Кантемир Турдалиев уни ҳибсга олинишини ноқонуний деб атади. Унинг айтишича, олдин Молдокматов бошқа иш бўйича сўроқ қилинган, бироқ кўп ўтмай қўлга олинган.

Молдокматов ВСИга киритилгандан кейин хат ёзди. Унда у президент Садир Жапаровнинг ҳаракатларини танқид қилган. Сиёсатчи у қўлга олинганда ҳам ўлканинг тақдири яхши томонга ўзгариб кетмаслигини, «фақатгина ҳукуматни танқид қилганлар сони бир кишига камайишини» қўшимча қилган.