Давлат рўйхатга олиш хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда жабрланганларнинг йўволиб ёки йўқ бўлиб кетган ҳужжатларини бепул тиклаб бериш ишларини бошлайди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.
ДРХ маҳаллий ҳукумат органлари билан биргаликда ҳужжатларини йўқотган одамларнинг рўйхатини тузади. Бундан ташқари, чегара туманларига ҳужжатларни қайта тиклаш ускуналари билан таъминланган мобил аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари юборилади.
Ҳукумат туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, никоҳ гувоҳномаисни ва паспортларни қайта тиклаб беришга ваъда берди. Шунингдек ДРХ автомашинага ҳужжат олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга ёрдамлашади.
ДРХнинг раҳбари Акин Мамбеталиевнинг айтишича, агар фуқароларнинг ҳужжатлари электрон базадан топилмаса, мутахассилар бу одамнинг ҳужжатини давлат архивидан излашади.
«Мобил АХМлари барча керакли ускуналар билан таъминланган, улар бепул хизмат қилишади. Ҳужжатларни қайта тиклагани учун пул тўлашни керакги йўқ. Сабаби ДРХ ходимлари бунинг учун бир кунлик маошларини ўтказишди», — деди Мамбеталиев.
Баткен вилоятида қирғиз-тодик чегарасидаги қуролли тўқнашув 28-апрелда бошланган. Эртаси куни — 29-апрелда — Қирғизистон билан Тожикистон ҳарбийлари қуролдан фодаланишган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-май соат 11:00га берган маълумотига кўра, чегарадаги отишувдан 35 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 183 одам жабрланган.
Ҳукумат чегара ҳудудидан 40 мингдан ортиқ қирғизистонилкни эвакуациялаган — уларнинг 20 мингдан ортиғи ёш болалар. Жанжалда ўнлаган қишлоқлар зарар кўриб, 70 минг уй, чегара постлари, мактаб ва болалар боғчалари куйган.
ОАВларининг маълумотига кўра, тожик томондан қуролли тўнашувда 16 киши ҳалок бўлгани маълум. «Озоди Радиоси»нинг маълумоти бўйича, тожик ҳукумати ҳалок бўлган фуқаролар сони бўйича маълумот бермаган.