Қирғизистон ва Тожикистон 9-майгача 112 чақирим ерни аниқлайди — Ташиев

396

Қирғизистон билан Тожикистон 9 майгача чегарадаги 112 чақирим ерни аниқлайди. Бу ҳақда хавфсизлик қўмитасининг раҳбари Камчибек Ташиев Лайлак туманининг Максат қишлоғини яшовчилари билан учрашувда билдирди.

Унинг айтишича, икки томон бир неча ҳудудлар бўйича бир фикрга келди.

«Биз 112 чақирим ерни аниқлашга бердик. 9 майгача тугатилади. Кейин президентлар қўл қўйиб, демаркация қиламиз. Сизларнинг қишлоғингиз бу ҳудудга кирмайди. Ҳозирча Қулундугача», — деди Камчибек Ташиев.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 чақиримни ташкил қилади, ундан 519 чақирими делимитация ва демаркациялаган, қолгани аниқланмаган.

Чегаранинг аниқланмаган ҳудудлари чегарадош қишлоқлардаги туганмас можаронинг сабаб бўлиб келади — ер талаш, сув талаш, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш.

Охирги марта чегарада 28 апрелда отишув бошланган. Кейин 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашиб, икки томон «мақсадли келишувга» эришиб, тўрт пунктдан иборат протоколни имзолаган.

Чегарадаги можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган.

Икки давлат ҳукумати бир неча марта отишувни тўхтатиш ва ҳарбийларни чиқариб кетиш бўйича келишиб, бироқ бу бажарилган эмас.

Садир Жапаров билан Тожикистон раҳбари Эмомали Рахмон телефон орқали икки марта сўзлашиб, натижада жанжални тинч йўл билан ҳал қилишга келишишганини билдиришган.

1 май куни кечга яқин Қирғизистон билан Тожикистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашиб, икки томон «мақсадли келишувга» эришиб, тўрт пунктдан иборат протоколни имзолаганини билдирган.

3 майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегара ҳудудидан доимий жойлаштирилган ерларига чиқариб кетишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 майда отишув натижасида 35 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 183 киши жабрланганини билдирган. Уларнинг орасидан 121и маҳаллий турғун, 31и ҳарбий ходим ва бир шифокор.

Шунингдек, муассаса отишувдан 44 651 қирғиз фуқароси эвакуацияланганини, уларнинг орасидан 27 136 — ёш болалар эканини маълум қилган.

Отишув оқибатида ўнга яқин қишлоқ вайрон қилиниб, уйлар ва бошқа объектлар куйиб кетган.

Тожикистон ҳукумати ҳалок бўлган фуқароларнинг сони бўйича маълумот бермаган. Озоди радиосининг маълумотига кўра, жанжал камида 16 тожикистонлик ҳалок бўлиб, 90 киши яраланган.

МХДҚнинг чегара хизмати билдиришича, 3 майга кўра қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор.