Боткен: Ҳукумат кредитнинг устама фоизига ёрдам беради, аммо йўқолган мол-мулкка масъулият олмайди

Биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков 3-май куни Баткен вилоятида ҳукумат қирғиз-тожик чегарасидаги отишувдан жабрланган турғунларнинг кредит бўйича устама фоизларига ёрдам беришини маълум қилди.

Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га ҳукумтанинг матбуот хизматидан тасдиқлашди.

Уларнинг маълумотига қраганда, ҳукумат билан Лайлакнинг турғунларини учрашувида ҳайвонларидан айрилиб, уйлари бузилган фуқаролар насияларини тўлай олмасликларини билдиришган.

«Биз Миллий банкка мурожаат қилиб, устама фоизини тўлашни икки ойга тўхтатиб турамиз. Кейин асосий суммани кўриб чиқамиз», — деган уларга Новиков.

Шу билан бирга ҳукумат чегара ҳудудларидаги турғунларнинг уйларини қайта тиклаш мажбуриятини олмоқда.

«Биз биринчи навбатда уйларни қурамиз. Сентябрь ойларига яқин турар-жойларни қайта тиклаб берамиз. Ҳозир сабрли бўлинглар. Бироқ биз сизларни ўғирланган молингизни, автомашиналарингиз ва бошқа зарарларингизни тўлаб беролмаймиз», — деди МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев учрашувда.

Аввалроқ ҳукумат қирғиз-тодик отишувида ҳужжатлари йўқолиб ёки йўқ қилинган одамларга уларни бепул янгилашга ваъда берган эди.

3-майда Баткен вилоятида объектлар ва уйларга келтирилган зарарни ҳисоблаш бўйича комиссия иш бошлади.

«Комиссия аэрофото ва видеога олувчи аппарат ёрдами билан маълумот йиғади, шунингдек объектларни қайта тиклаш учун лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлайди», — деб билдиришди муассасадан.

ФҲВнинг 3-майда берган маълумоти бўйича, Баткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасидаги отишувдан 105 уй, уч чегара пости, икки мактаб, бир бола боғчча, бир касалхона, милиция биноси, 10 ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, саккиз дўкон, тўрт савдо уйи, тўрт ижтимоий объект ва беш давлат биноси зарар кўрган.