Human Rights Watch халқаро ташкилоти Қирғизистон билан Тожикистонни тинч аҳолининг ўлими, уларнинг мулкларини талон-тарож қилиниши бўйича зудлик билан текширув ўтказиб, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячилари томонларни тинч аҳолини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун уларга барча шароитлар яратишга чақирди.
Human Rights Watch ҳарбий қонунларига кўра, чегарада тўқнашувлар бўлганда, томонлар ҳарбий ва фуқаровий объектларни фарқлаши кераклигини, уйлар, мактаблар, тиббий муассасалар каби фуқаровий объектлар уруш мақсадида фойдаланилмаслиги кераклигини таъкидлади.
Шунингдек ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти уруш ҳаракатлари давом этадиган бўлса, икки давлатнинг қуролли кучлари аҳоли пунктларида жуда катта майдонга зарар келтира оладиган қуроллардан фойдаланишдан бош тортиши кераклигини билдирди.
Бундан ташқари, Human Rights Watch Қирғизистон билан Тожикистонни ўз фуқароларини чегарадош ҳудудларда жиноят қилишига йўл бермасликка чақирди.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро бўйича ЖХШТ ва БМТнинг изоҳлари
Жамоат хавфсизлик шартнома ташкилотининг (ЖХШТ) бош котиби Станислав Зас «чегарадаги жанжал тўхтатилиши керак, вазиятни тинчлик йўли билан барқарорлаштириш зарур», — деб таъкидлаган.
Шунингдек, Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош котиби ўринбосари Фархан Хак қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга БМТ хавотир билан кузатаётганини билдирган.
«Биз воқеаларни хавотир билан кузатяпмиз, бу билдирувларни ҳам кўрдик. Шунингдек, Тожикистон билан Қирғизистон отишувни икки томонлама тўхтатиш ҳақида сўзлашгани ҳақида ҳам хабардормиз. Бу маълумот тўғри бўлса, биз қўллаймиз», — деган Хак.
У БМТ икки томонни ҳам сўзлашишга ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришини қўшимча қилган.
Чегарадаги можаро
Жанжал 28 апрелда бошланган. Шу куни икки ўлканинг 100-150га яқин фуқароси бир-бирига тош отишган. 29 апрелда вазият кескин тус олиб, икки томон қурол-яроқдан фойдаланган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигидан 1 майда соат 18:30га кўра умумий ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етганини билдиришган, уларнинг орасида Лайлакнинг 2008 йили туғилган яшовчиси, 12 ёшли қиз бўлган. Яраланганларнинг умумий сони 173 киши, 49 Бишкекка даволанишга юборилган.
Баткен вилоятидаги эвакуциаланган одамларнинг умумий сони 28 350 кишига етган. Уларнинг 15 505ни ёш болалар ташкил қилади.
Тожик томондан ҳам ҳалок бўлганлар бор. «Азия-Плюс» нашри шахсий манбаларига таяниб, 90га яқин одам яраланиб, 10га яқин одам ҳалок бўлганини ёзган.
Қирғизистонда 1-2 май кунлари миллий мотам куни деб эълон қилинган. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйган