Айзаданинг ўлими: Иш тергов қилиниб, судга ўтди

331

Бишкек ШИИББдан хабар қилишларича, Айзада Канатбековани мажбурлаб оила қуриш бўйича судгача текширув тугатилди. Иш Биринчи май туман судига ўтказиб берилди.

Тергов давомида «Оила қуриш мақсадида одам ўғирлаш» моддасини «Одам ўғирлаш» моддасига алмаштирилган. Шубҳали тўрт одам Бишкекдаги №1-ТИЗОсида ва уларга жиноятда гумонланувчи эканлиги ҳақида маълумот берилган. Айтилган одамларнинг бешинчиси — Замирбек Тенизбаев тергов натижаси бўйича ўғирлашни ташкил қилган ва Айзадани бўғиб ўлдириб кейин ўз жонига қасд қилган одам, жавобгарликдан қутилган.

Айзаданинг ўғирланиши ва ўлдирилиши

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Воқеа бўлган жойда ўрнатилган видео камерадан автомашинанинг рақами ва қанча одам ўғирлаганини кўриш мумкин. Қизнинг оиласи ўғирлаганларнинг бирини танишини айтишган — у Айзадани мажбурлаб оила қуриш учун ҳам олиб қочишга ҳаракат қилган.

Бироқ қидирув амаллари чўзилиб, 7 апрелда автомашина ичидан қизнинг ва уни ўғирлаб кетган одамнинг жасади топилган. Милиция Айзадани ўғирлаган одам уни бўғиб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган.

Бу воқеадан кейин юзлаган одамлар митингга чиқиб, милициянинг ҳаракатидан норозилар Бишкек ШИИББ ва ИИВ раҳбарини истеъфосини талаб қилишган. Милиция амалдорлари матбуот анжумани ўтказиб, унда қизни қидириш ишлари нима сабабдан кечикканини тушунтиришга ҳаракат қилишган.

8 апрелда Канатбековани ўғирлашда иштироки бор дейилган тўрт гумондор қамалган. Прокуратура Айзада Канатбековани ўғирлаш факти бўйича милициянинг ҳаракатлари текширишларини маълум қилган. Биринчи май туман Ички ишлар бошқармасининг ходимлари устидан «Эътиборсизлик» моддаси бўйича иш қўзғалган.

ИИВ хизмат текширувини бошлаб, эгаллаган хизматидан 12 милиционер бўшатилган. 27 милиционер «Хизмат ўрнига мос эмаслиги ҳақида огоҳлантириш» тартиб жазосини олган. Шунингдек 5 ходимга «Қаттиқ ҳайфсан берилган».

Бундан ташқари, жиноят бўлган жойда ўлдирилган қиз билан уни ўғирлаб, ўз жонига қасд қилган кишининг жасадлари интернетда, телеграм-каналларда ва айрим оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.

Кейинчалик Чуй вилоят ИИББнинг матбуот хизмати Айзада ўлдирилган жойдаги суратни тарқалиб кетишига йўл қўйилгани учун Аламудун туман ИИБнинг бир неча ходимига ҳайфсан ва огоҳлантириш берилганини билдирди.