Кун сурати: Чегарада ўққа тутилган қиз айгул гулининг образида

452

Қирғизистондаги таниқли рассом Татьяна Зеленская ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қирғиз-тожик чегарасидаги воқеаларга бағишланган иллюстрациясини жойлади.

Иллюстрация Айгул гулининг образидаги олов орасида қолган ёш қизни акс эттиради.

Иллюстрация: Татьяна Зеленская

«Шунга қандай йўл берилди! Оловни ўчиринглар! Баткен, сен билан бирга йиғлаяпман», — деб ёзди Зеленская.

Қуролли тўқнашув билан бирга инсонлар ўлимига сабаб бўлган чегарадаги можарода Қирғизистоннинг 13 фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг орасида 12 ёшли Мадина Рахматжанова ҳам бор. Ўсмир қиз Баткен вилоятининг Лайлак тумани яшовчиси бўлган.

Жанжал 28-апрелда бошланган шу куни икки давлатнинг 100-150га яқин фуқароси бир-бирига тош ота бошлашган. 29-апрелда жанжал жиддийлашиб кетган — икки томонда ҳам қурол қўлланилган. Шу куни кечда томонлар қирғиз-тожик чегарасидаги отишувни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввал турган жойига олиб кетишга келишишган.

Бироқ чегарага яқин ҳудудларда вақти-вақти билан ўқ отишлар бўлмоқда деб, ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигидан 30-апрелда билдиришган.

Айгул — Қирғизистон жанубида, Баткен вилоятидаги ўсган эндемик ўсимлик. Айгул Баткеннинг рамзи. Ўсимлик йўқолиб кетаётган турларига кириб, Қизил китобга киритилган.