Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда умумий 154 киши яраланиб, унинг 31 нафари ҳалок бўлди. Яраланганларнинг 121 нафари оддий фуқролар бўлса, 23 киши куч тизими вакиллари. Бу ҳақда 30 апрелда матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ализа Солтонбекова билдирди.
Яраланган 49 одам Бишкекдаги Травматология ва ортопедия марказига, Миллий госпиталга ва Миллий хирургия марказига етказилганини қўшимча қилди.
«Дори-дармонлар ва қон стационарларда етарли. Баткендаги жабрланганларга соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги 32 шифокор амалий-тиббий ёрдам кўрсатмоқда», — деди у.
Солтонбекова «Каба ўғли Кожомкул» номидаги спорт саройида «Баткенга ёрдам» штаби тузилиб, кўнгиллилар фуқаролардан ва бизнес вакилларидан келган ёрдамни қабул қилишаётганини билдирди.
Бундан ташқари, Ўш шаҳар руҳий марказининг тўрт шифокори Баткен вилоятига юборилган.
Бунгача Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги Баткенга 22 шифокор юборган. Бугун Алимкадир Бейшеналиев тўққиз шифокор билан Баткенга учиб кетган. Баткенга Талас ва Бишкекдан умумий 31 шифокор юборилди. Вазирлик ҳозирда шифокорларнинг захирасини тузмоқда.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги Баткендаги жабрланганларга қон топширса бўлишини билдирган.
Чегарадаги можаро
Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Шунда икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отишган. Қирғизистонни чегара хизмати жанжал чиқишига Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан кузатув камера ўрнатилгани сабаб бўлганини билдирган.
Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».
*«Головной» Тўрткўл сув омборининг юқори қисмида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудига 1972 йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди. 1991 йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш келишувига кўра, Тўрткўл каналининг сувини 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади.
29 апрелда низо кескин тус олган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.
Икки ўлканинг ташқи ишлар вазирлари 29 апрелда соат 20:00дан бошлаб қирғиз-тожик чегарасидаги отишувни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввалги жойига олиб кетишга келишишган.
Бироқ ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги 30 апрелда Лайлак туманида отишув давом этаётганини билдирган.
Кейинчалик МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев томонлар иккинчи марта ҳарбийларни ҳудудлардан олиб чиқиш бўйича келишишгани айтди.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов