Баткен: Лайлакнинг Мақсат қишлоғида 16 уй ёқилди

399

Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасида маҳаллийларнинг турар-жойлари ва дўконлари ёнмоқда. Бу ҳақда Sputnik нашрига Баткен ВИИБнинг матбуот котиби Дамира Юсупова билдирди.

Унинг айтишича, ҳозирда туманнинг Янгиер қишлоқ ҳукуматининг Арка, Дўстлик, Ёшлик қишлоқларида отишув бўлмоқда.

«Бундан ташқари, Арка қишлоғидаги йўлнинг четида жойлашган ёқилғи қўйиш ва савдо марказларига ўт қўйилгани айтилди»

Ижтимоий тармоқларда ҳам туманнинг Максат қишлоғида тожик томон «қирғизистонликларни уйига ўт қўяётгани» бўйича видеолар тарфалди — уни тожикистонликлар олишган.

Маҳаллий турғунларнинг бири 24.kg нашрига қирғиз чегарачилари «ҳудуддан чиқиб кетганини» айтиб ёрдам беришни сўраган.

«Мақсаддаги ҳарбий бўлимни тўлиқ ёқишди. Барча турғунлар қочиб кетишга улгуришди. Олдин бизни отишди, қишлоқни қуршовга олиб, уйларимизни ёқишмоқда. Биз ҳисобладик соат 01:00га 16 уйни ёқишди», — деган у.

Аввалроқ ТИВ икки ўлка 29-апрель соат 20:00дан бошлаб отишувни тўхтатиб, ҳарбий кучларни олдинги жойига олиб кетишга келишишганини билдирган эди. МХДҚнинг чегара хизмати жанжал бошланган Кўктош қишлоғида соат 23:45га кўра отишув тўхтаганини билдирди.