Ўқ отишув оқибатида 15 нафар қирғизистонлик жароҳат олди — ФҲВ

346

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан қирғиз-тожик чегарасидаги отишувдан жароҳат олган етти киши касалхонага ётқизилганини билдиришди. Уларнинг иккиси оғир аҳволда.

Шунингдек яраланган яна 15га яқин одамни келиши кутилмоқда.

Ҳозирда чегарадаги вазият кескинлигича қолмоқда. Икки томоннинг ўқ отиши тўхтамаган.

Чегарадаги можаро

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал 28 апрелда бошланган. Қирғизистоннинг чегара хизмати бунга Тожикистон фуқаролари «Головной» сув тақимлаш жойига шағал тўкишга ҳаракат қилгани, кейинчалик улар симёғочларга келишувсиз кузатув камераларини ўрната бошлагани сабаб бўлганини билдирди.

Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».

Қирғизистоннинг чегара хизмати бу маълумотни инкор қилиб, қўшни давлатнинг куч органлари ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни тарқатаётганини билдирди.

«Тожикистон ижтимоий тармоқларга «жанжални қирғиз томон кескинлаштирмоқда. Бунинг учун узоқ ҳудудлардан фуқароларни олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга сабаб бўлмоқда» деб тарқатган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб билдиришди чегара хизматидан.

Икки давлатнинг 100-150га яқин фуқаролари бир-бирига тош отиб, ўнлаган одам жароҳатланган. Бир қирғизистонликнинг кўзига ўқ тегиб, у шифохонага етказилган. Ҳозир унинг аҳволи ўрта оғир.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Ўмурбек Суваналиев бунгача Соғди вилоятининг губернатори можарога сабаб бўлган камераларни олиб ташлашга рози бўлганини айтган. Унинг айтишича, Исфара туманининг ҳокими раҳбарнинг топшириғини бажаришдан бош тортган.

Ҳозирда Баткен вилоятига қарашли Оқтатир, Оқсой, Самарқандек қишлоқ ҳукуматларига фавқулодда ҳолат режими киритилди. Бундан ташқари, Ўш — Баткен — Исфана йўли ёпилди.