Садир Жапаров халқни провокацияга берилмасликка чақирди

317

Президент Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасида бўлаётган жанжал бўйича фикр билдириб, халқни провокацияга берилмасликка чақирди.

«Қирғизистоннинг аҳолисини, биринчи навбатда сиёсий кучларни ва оммавий ахборот воситаларини сабр қилишга, провокацияга берилмасликка, низо ва аразлашувни қўзғатмасликка чақираман», — деди Жапаров.

Шунингдек у тожик томон билан бўлган баҳсли масалаларни тинчлик билан ҳал қилинишини билдирди. Жапаров бундан ташқари, сиёсий кучларни ҳам сабр қилишга чақирди.

«Ҳозир жанжал чиқариб, уни ичидан тутатишга ҳаракат қилаётганлар хавотирга солмоқда. Давлат учун осон бўлмаган бундай вазиятда барча ички сиёсий кучларни сабрга чақираман», — деди у.

Чегара масалалари бўйича комиссия раҳбари Камчибек Ташиев ҳозир Қирғизистонда эмас. Ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов Татаристонда. Шу сабаб президент Садир Жапаров чегарадаги можарони ҳал қилишни биринчи вице-премьер-министр Артём Новиковга топширди.

Чегарадаги низо

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро 28 апрелда бошланган. Икки давлатнинг 100-150га яқин турғунлари ўртасида жанжал чиққан. Йиғилганлар бир-бирига тош, ўқ ҳам отилган.

Шунингдек, 29 апрелга ўтар кечаси ўқ отувчи қуролдан яралаган қирғизистонликлар борлигини айтиб, уларнинг бирини кўзига ўқ тегиб, касалхонага тушган.

29 апрелда можаро кескинлашиб кетган — чегарадош ҳудудларда ҳам ўқ овозлари эшитилмоқда. МХДҚ Тожикистон ИИВнинг махсус аскарлари бўлими ва ҳарбийлари Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тўсиғини 29 апрелда соат 14:00да миномёт, пулемёт ва автоматлар билан оммавий отишни бошлаганини билдирган.

*«Головной» Тўрткўл сув омборининг юқори қисмида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудига 1972 йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди. 1991 йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш келишувига кўра, Тўрткўл каналининг сувини 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади.

Воқеа бўлган жойда Қирғизистон чегара хизматининг раҳбари Уларбек Шаршеев куч органлари ҳаракатларини координация қилмоқда.

Ҳозирда Баткен вилоятига қарашли Оқтатир, Оқсой, Самарқандек қишлоқ ҳукуматларига фавқулодда ҳолат режими киритилган. Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги Ўш — Баткен — Исфана автойўлидаги Тўрт кўча ҳудуди ёпилганини хабар қилган.

Ҳозирда қирғиз томондан 17 одам жароҳатланиб, 1 одам ўлди, тожик томондан эса 9 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Қирғизистоннинг чегара хизмати жанжал чиқишига Тожикистон фуқаролари «Головной» сув тақимлаш жойига шағал тўкишга ҳаракат қилгани, кейинчалик улар симёғочларга келишувсиз кузатув камераларини ўрната бошлагани сабаб бўлганини билдирди.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Ўмурбек Суваналиев бунгача Соғди вилоятининг губернатори можарога сабаб бўлган камераларни олиб ташлашга рози бўлганини айтган. Унинг айтишича, Исфара туманининг ҳокими раҳбарнинг топшириғини бажаришдан бош тортган.

Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».

Тожикистоннинг чегара хизмати билдиришича, сув омбори 1968 йили қурилиб, тўлиқ Тожикистон ҳудудида жойлашган.

«Бироқ Қирғизистон бир томонлама бу объектни босиб олиб, чегарадош ҳудудда жойлашган маҳаллий тожик тилли халққа қарши махсус хизматларнинг фуқаролик кийимларидаги ҳарбийларидан фойдаланишмоқда», — деб билдирган Тожикистоннинг чегара хизмати.

Қирғизистоннинг чегара хизмати қўшни давлатнинг чегарачилари тарқатаётган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдиришган.