Премьер-министр Марипов иш сафари билан Қозонга борди

326

Татаристон президентининг матбуот хизмати Қирғизистоннинг премьер-министри Улукбек Марипов 28-апрелда Қозон шаҳрига иш сафари билан келганини билдирди.

Марипов Евроосиё ҳукуматлар аро кенгашининг йиғинида қатнашиш учун борган. Тадбирга Россия, Беларусь, Қозоғистоннинг ҳукумат раҳбарлари — Михаил Мишустин, Роман Головченко ва Аскар Мамин қатнашмоқда.

Марипов бир қанча икки томонлама учрашувларни ўтказиб, Татаристоннинг тадбиркорлар муҳити вакиллари билан учрашиб, «Иннополис» ўзгача иқтисодий ҳудудга борди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро кескинлаша бошлагандан кейин Баткен вилоятининг чегарадош ҳудудларида яшаган турғунлар президент Садир Жапаров, премьер-министр Улукбек Марипов ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг келишини талаб қилишган.

Шунингдек Тожикистон билан чегарадош ҳудуддаги жанжал сабаб митингга чиққанлар раҳбарлар келишини талаб қилишган — уларнинг фикрича, ҳукумат тепасида турганлар Баткен вилоятига бориши керак.

Чегара масалалари бўйича комиссиянинг раиси Камчибек Ташиев ҳозир Қирғизистонда эмас. Президент Садир Жапаров эса чегарадаги низони биринчи вице-премьер Артём Новиковга ҳал қилишни топширди.

Чегарадаги низо

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро 28-апрелда бошланган. Икки давлатнинг 100-150га яқин турғунлари ўртасида жанжал чиққан. Йиғилганлар бир-бирига тош, ўқ ҳам отилган.

Шунингдек, 29-апрелга ўтар кечаси ўқ отувчи қуролдан яралаган қирғизистонликлар борлигини айтиб, уларнинг бирини кўзига ўқ тегиб, касалхонага тушган.

29-апрелда можаро кескинлашиб кетган — чегарадош ҳудудларда ҳам ўқ овозлари эшитилмоқда. МХДҚ Тожикистон ИИВнинг маҳсус аскарлари бўлими ва ҳарбийлари Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги “Головной” сув тўсиғини 29-апрелда соат 14:00да миномёт, пулемёт ва автоматлар билан оммавий отишни бошлаганини билдирган.

*«Головной» Тўрткўл сув омборининг юқори қисмида жойлашган. Сув омбори Баткен вилояти ҳудудига 1972-йили қурилган. Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов ерларини сув билан таъминлайди. 1991-йилдаги Қирғизистон ва Тожикистон билан сув бўлиштириш келишувига кўра, Тўрткўл каналаининг сувини 37%ни Қирғизистон, 63%ни Тожикистон фойдаланади.

Воқеа бўлган жойда Қирғизистон чегара хизматининг раҳбари Уларбек Шаршеев куч органлари ҳаракатларини координация қилмоқда.

Ҳозирда Баткен вилоятига қарашли Оқтатир, Оқсой, Самарқандек қишлоқ ҳукуматларига фавқулодда ҳолат режими киритилган. Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги Ўш — Баткен — Исфана автойўлидаги Тўрт кўча ҳудуди ёпилганини хабар қилган.

Ҳозирда қирғиз томондан 17 одам жароҳатланиб, 1 одам ўлди, тожик томондан эса 9 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Қирғизистоннинг чегара хизмати жанжал чиқишига Тожикистон фуқаролари «Головной» сув тақимлаш жойига шағал тўкишга ҳаракат қилгани, кейинчалик улар симёғочларга келишувсиз кузатув камераларини ўрната бошлагани сабаб бўлганини билдирди.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Ўмурбек Суваналиев бунгача Соғди вилоятининг губернатори можарога сабаб бўлган камераларни олиб ташлашга рози бўлганини айтган. Унинг айтишича, Исфара туманининг ҳокими раҳбарнинг топшириғини бажаришдан бош тортган.

Тожикистоннинг чегара хизмати можаро кучайиб кетишига Баткен вилоятининг ҳокими Акилбек Орозовни айблашмоқда. Уларнинг айтишича, «Қирғизистон ҳукумати узоқ ҳудудлардан фуқароларини олиб келиб, миллатлар аро тўқнашувга ундамоқда».

Тожикистоннинг чегара хизмати билдиришича, сув омбори 1968-йили қурилиб, тўлиқ Тожикистон ҳудудида жойлашган.

«Бироқ Қирғизистон бир томонлама бу объектни босиб олиб, чегарадошудудда жойлашган маҳаллий тожик тилли халққа қарши маҳсус хизматларнинг фуқаролик кийимларидаги ҳарбийларидан фойдаланишмоқда», — деб билдирган Тожикистоннинг чегара хизмати.

Қирғизистоннинг чегара хизмати қўшни давлатнинг чегарачилари тарқатаётган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдиришган.