ДРХ: 3-майдан бошлаб биометрик умумий фуқаролик паспот учун ҳуддатлар қабул қилинади

303

Давлат рўйхатга олиш хизмати 3-майдан бошлаб 2020-йилнинг биометрик умумий фуқаролик паспорт учун ҳужжатларни қабул қила бошлашни режалаштираётганини билдирди.

Ҳужжатни текширувдан ўтказиш ва персоналлаштириш жараёни 18 иш кунида бажарилади. Биометрик паспортни шошилинч турда персонификациялаш ишини май ойининг охирида бошлаш режалаштирилмоқда.

«Шу сабаб Давлат рўйхатга олиш хизмати яқин орада чет ўлкага сафар қилишни режалаштираётган ва паспортга мухтож фуқароларни апрелнинг охиригача паспорт олиш учун аҳолига хизмат қилиш марказларига ва паспорт бўлимларига белгиланган тартибда мурожаат қилишга чақиради», — деб билдиришди муассасадан.

Шунингдек жорий йилнинг апрель ойининг охиригача аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида 2006-йил русумидаги умумий фуқаролик паспортларни расмийлаштириш учун ҳужжатлар қабул қилинади.