Жапаров: Қирғизистон, Тинч, Ҳиндистон ва Атлантика океанларининг портларига чиқишга муҳтож

361

Президент Садир Жапаров 26 апрелда БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ЭСКАТО) 77-сессиясига қатнашиб, нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари саломлашишда бутун одамзод учун қийин бўлган вақтда жуда катта иш турганини — пандемия вақтида «аввалгига қараганда яхши» деган принцип асосида минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қарорларни ишлаб чиқиш вазифаси турганини таъкидлади.

У COVID-19 пандемияси сабаб дунё бўйича ва Осий-Тинч океанлари ҳудудида халқаро савдо-сотиққа боғлиқ катта муаммолар бошланиб, у доимий тараққиёт мақсадларини амалга ошмай қолиш хавфига келганини таъкидлади.

Жапаровнинг айтишича, ривожланиб келаётган давлатлар даромадларидан қуруқ қолиб, қолган ресурсларини пандемия оқибатларини бартараф қилишга сарфлашмоқда.

«Ўтган йили Барқарор тараққиёт бўйича сиёсий форум давомида Қирғизистон доимий тараққиётнинг мақсадларини муваффақиятлари бўйича биринчи миллий ихтиёрий баёнотини эълон қилган. Бу баёнотда КОВИД-19нинг доимий тараққиёт мақсадларини амалга оширишга кўрсатган таъсири ҳисобга олиб тайёрланган. Шунингдек, унда мамлакатнинг халқаро қўлловга муҳтож бўлган тармоқлари ёритилган», — деди у.

Президент Қирғизистон — денгизга чиқиш имкони йўқ, ривожланиб келаётган тоғли ўлка эканини айтди. Унинг айтишича, давлат Тинч, Ҳиндистон ва Атлантика океанларининг портига чиқишга муҳтож.

«Шу сабаб биз БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан доимий тараққиётнинг мақсадларига эришиш масалаларига энди катта аҳамият берилади деб ишонамиз», — деди у.

Жапаров Қирғизистон «чет эллик инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдор» эканини ва инвестиция ва савдо сиёсатини ривожлантириш устида фаол ишлаётганини қўшимча қилди.

«Бизнинг асосий мақсад — бизнес учун ёқимли шароитлар яратиш, тадбиркорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш. Пандемия шартида биз янги тўсқинликларга дуч келмай, аксинча, савдо тармоғини ривожлантириб, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш мақсадида имкони борича фаол ҳамкорлик қилишимиз зарур» — деб сўзини якунлади у.

ЭСКАТОнинг 77-сессияси 2021 йилнинг 26-29 апрель кунлари Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида, видеоконференция турида бўлиб ўтмоқда. Конференция «Осиё-Тинч океан минтақасидаги ҳудудий ҳамкорликнинг асосида инқироздан кейин «олдингига нисбатан яхши» принципи билан қайта тиклаш» мавзусига бағишланган. Тадбирга уюштирувчи мамлакатларнинг лидерлари қатнашмоқда.