Қирғизистонда коронавирусдан беш киши вафот этиб, 247 янги ҳолати қайд этилди

249

Республика штаб 27-апрелда ўлкада коронавируснинг 247 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида олти тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 146 (тўрт ходим);
  • Чуй вилоятида — 79 (бир ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 7 (бир ходим);
  • Норин вилоятида — 6;
  • Баткен вилоятида — 3;
  • Талас вилоятида — 2;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Ўш шаҳрида — 1;
  • Жалолобод вилоятида — 1.

Шунингдек ўтган суткада 203 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 119, Чуй вилоятида — 62, Иссиқкўл вилоятида — 18, Ўш шаҳрида уч ва Норин вилоятида бир киши касалликни енгди.

Бундан ташқари COVID-19дан Бишкек шаҳрида уч ва Чуй вилоятида икки бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 94 277га етди — уларнинг орасида 4 411 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 88 415 бемор соғайиб, 1 589 киши вафот этган.

Бугунги кунда 1 469 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 65и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 1 817 киши уй шароитида даволаняпти.