Ўзган туман ИИБи Қуршоб стадионида чиққан можарони тергов қилмоқда, 30 нафарга яқин киши сўроққа олинади

379
25 апрель, МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевнинг Қуршаб аҳолиси билан учрашуви. Сурат: Дастан Умўтбай ўғли/Azattyk

Ўзган ТИИБи Куршаб қишлоқ ҳукуматининг стадионида «Регион»нинг собиқ журналисти Акниет Кенешов билан турғунлар ўртасида чиққан можарони текшира бошлади. Иш асосида милиция 30га яқин одамни сўроқ қилади.

Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаевнинг айтишича, мазкур факт «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олинди. Бироқ икки томондан ҳам ариза тушмаган. Милиция иш ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳалар асосида ЖУРга қайд этилганини таъкидлашди.

Аширбаевнинг айтишича, ҳозирда 12 киши сўроқ қилинди. Матбуот котиби «журналист билан жанжал вақтида нечта одам видеога тушган бўлса, уларнинг ҳаммаси сўроқ қилинади» деб айтди.

«Яна 20-30га яқин киши сўроқ қилинади. Бу видеода [журналистнинг] бошига ур деб айтиб, калтаклашга ҳаракат бўлмоқда. Шунингдек, милициянинг айтишига қарамай кардонни бузиб ўтишмоқда», — деди Аширбаев.

Шунингдек, вилоят милициясидан лавҳада «Регион», КТРК, ЭлТР, ва ОшТВни «дежур канал» деб атаган Мирлан Ураимов сўзи учун жавоб бериши керак деб билдиришди. Бундан ташқари, милиция можарода қатнашганлар билан профилактика ишларини олиб боради.

Бунгача фейсбукдаги «Мекендеш ТВ» саҳифаси Куршаб қишлоғининг турғуни Акил Айтбаев Ташиев билан бўлган учрашувдан сўнг сўроққа чақирилганини хабар қилган.

«Бошланди! Жамоат тартиби бузилибди... Уюштирувчиларни биттадан олиб келинглар дебди», — деб ёзган у.

Айтбаев касби бўйича инженер-қурувчи, иқтисод фанлари номзоди. Шунингдек сиёсатчи Адахан Мадумаровнинг тарафдори.

У олдин бир қанча давлат хизматларида ишлаган. Бундан ташқари, 2008-2010 йилларда ўша вақтда ФҲВни бошқарган Камчибек Ташиевнинг ўринбосари бўлган.

Қуршаб стадионида чиққан жанжал

25 апрель куни Камчибек Ташиев «Кемпир-Абад» сув омбори бўйича Ўзган туманинг Қуршаб қишлоғини турғунлари билан учрашган. Халқ Ташиевни келишини кутаётганда Қуршабнинг яшовчиси Мирлан Ураимов давлатнинг ва Ташиевга қарашли телеканални ёлғон маълумот тарқатишда айблаб, кетиб қолсангиз бўлади деган.

«Ҳурматли КТРК, ЭлТР, ОшТВ ва бошқалар…«Аймак ТВ» дегани бор, русчасини айтмай қўяверай (Регион ТВ — редакция). Бир ажойиб нарсаларни айтади, ўзингиз ҳам кўрсангизлар. Хусусий каналлар, Youtube-каналлари бор — ҳурматли ўшалар, қимматлилар, халққа ёлғон маълумот етказяпсизлар, «ҳукумат қойиллатмоқда» деганлар: келинглар халқнинг фарёдини тингланглар бу ерга келиб, халқни тасвирга олинглар. Халқнинг овози халққа етсин. Бу ерда кўпчилик айтяпти кетиб қолсангизлар ҳам бўлади», — деган Ураимов.

Кўп ўтмай Ураимовнинг сўзларига журналист Акниет Кенешов жавоб берди. У «7-канал» ва «Регион» телеканаллари «ҳеч қандай дежур канал эмас» деди.

«Мен Ўшдаги «7-каналда» уч йил ишладим, «Регион»да икки йил ишладим. Халқ олдида ишлаб келган одам бўламан. Чон-Алайга бориб «Регион»дан қайси бола келди деб сўрасангиз, ҳозир ҳаммангиз...халқнинг муаммосини тасвирга олиб келган бола мен бўламан, тушундингизми? «Регион», «7-канал» ҳеч қандай «дежур» канал эмас», — деб жавоб берган Кенешов.

Бироқ маҳаллийлар Кенешов сўзлаётганда қўлидан микрофонни тортиб олиб, унга бошқа сўз беришмади. Журналист саҳнадан кета бошлаганда ўнлаган турғунлар кутилмаганда югуриб келиб, «сени ҳеч ким чақирмади» деган сўзларни айтиб, стадиондан қувиб чиқаришган.

Жанжал чиққанда милиция ходимлари журналистни қуршаб олиб, вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилишди. Натижада Кенешов стадиондан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Унда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати жанжал Ўзган туманинг Кароол қишлоқ ҳудудининг Мирза-Ариқ қишлоғи турғуни Мирлан Ураимов ва Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги Барпи қишлоғининг турғунлари ўртасида чиққанини билдирган.

Бунга гап талашиш сабаб бўлган дейишган, бироқ икки томоннинг бир-бирига даъвоси йўқ бўлгани сабаб, улар қўйиб юборилганини таъкидлашган.

Кенешов ва Ураимов ҳақида

Акниет Кенешов. Сурат Кенешовнинг фейсбукдаги аккаунтидан олинди.

Кенешовнинг ижтимоий саҳифасида у «7-канал» ва «Регион» телеканалида ишлайди деб кўрсатилган. Шунингдек, у Камчибек Ташиевнинг ҳамқишлоғи. Барпи қишлоғи Ташиевнинг кичик ватани.

Бундан ташқари, у шаҳар кенгашларига бўлган сайловда «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини қўллаган. Мазкур партияни Ташиев билан боғлашади. Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев Жалолобод шаҳар кенгашига шу партия билан келиб, депутатлик мандатга илинган.

«Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг раиси Айбек Маткеримов ҳам Барпи қишлоғидан бўлади.

Ураимов эса «Бутун Кыргызстан»нинг аъзоси ва бу партия билан парламент сайловига қатнашган. Фаол «Кемпир-Абад» сув омборининг четидан Ўзбекистонга 50 гектар ер беришга қарши норозилик акциясини уюштирувчиларнинг бири. Шунингдек у фейсбукдаги «Мекендеш ТВ» саҳифаси орқали «Кемпир-Абад» бўйича халқ фикрини жонли эфирда билдириб келади.

Бунгача «Бутун Кыргызстан» партиясининг лидери Адахан Мадумаров ҳам «Кемпир-Абад» сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш қарорини танқид қилган.