Мажбурлаб оила қуриш учун одам ўғирлаш жазоси кучайтирилади. Бу ҳақда бош прокурор Курманкул Зулушев жиноят қонунларини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғинида билдирди.
Назорат органи раҳбарининг айтишича, прокуратура ходимлари туну кун янги моддаларни ёзиб чиқишган. Амнистия бериш, пробация, медиация ва суд ижрочиларининг мақоми ҳақида ишчи гуруҳлар тузилган.
«Бугунги кунда турли қонун бузиш ва жиноятлар учун фуқароларни жавобгарликка тортиш бўйича тўрт кодекс ишлаб чиқди. Янги кодексларда биз албатта, инсонпарварлик ҳақида ҳам унутмадик. Бироқ «Олиб қочиш» моддаси бўйича жавобгарлик кучайтирилади. Бу модда гуманлаштиришга кирмайди», — деди Курманкул Зулушев.
Ҳозирда амалдаги нормалар бўйича, бундай жиноятга қўл уриш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаралган. 17 ёшга тўлмаган одамни амалдаги никоҳ муносабатларига зўрлаш учун 200 минг сом миқдорида жарима солинади.
Мажбурлаб оила қуриш учун одам ўғирлаганларга жазони кучайтириш ҳақида апрель ойида, Айзада Канатбекова уни олиб қочган одамнинг қўлида ўлгандан кейин яна қайта сўз очилган. Мазкур воқеа жамиятда катта резонанс яратган — юзлаган одамлар ИИВ раҳбари Улан Ниязбековни истеъфосини талаб қилган митингга чиқишган.
Айзаданинг ўғирланиши ва ўлдириши
Айзада Канатбекова 5 апрель куни эрталаб ўғирланган, жиноят видеокамераларга тушиб қолган — унда машинанинг рақами ва неча киши ўғирлагани маълум бўлган. Қизнинг оиласи ўғирлаганларнинг бирини танишини билдирган — у Айзадани мажбурлаб оила қуриш учун олдиндан олиб қочишга ҳаракат қилган.
Бироқ қидирув ҳаракатлари чўзилиб, 7 апрелда машинанинг ичидан қизни ва уни ўғирлаб кетган одамнинг жасади топилган. Милиция Айзадани ўғирлаб кетган одам бўғиб ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Мазкур воқеадан кейин юзалаган одам митингга чиқиб, милициянинг ҳаракатидан норозилар Бишкек ШИИББ ва ИИВ раҳбарини истеъфосини талаб қилишган. Милиция амалдорлари матбуот анжумани ўтказиб, унда қизни қидириш нима учун кечикканини тушунтиришга ҳаракат қилишган.
8 апрелда Канатбековани ўғирлашда иштироки бор дейилган тўрт гумондор қўлга олинган. Прокуратура Айзада Канатбековани ўғирлаш факти бўйича милициянинг ҳаракатларини текширишини маълум қилган. Биринчи май туман Ички ишлар бошқармасининг ходимлари устидан «Эътиборсизлик» моддаси билан иш очилган.
Унга кўра, эгаллаган хизматларидан ИИВнинг 12 етакчиси ва ходими бўшатилган. 27 милиционер «Хизматга тўлиқ мос эмаслиги ҳақида огоҳлантириш» тартиб жазосини олган. Шунингдек, 5 ходимга «Қаттиқ ҳайфсан берилган».
Бундан ташқари жиноят жойида ўлдирилган қиз билан уни ўғирлаб ўз жонига қасд қилган одамнинг жасади интернетда, телеграм-каналларда ва оммавий ахборот воситаларида берилган.
Кейинчалик Чуй вилоят ИИББнинг матбуот хизмати Айзада ўлдирилган жойдаги сурат тарқалиб кетишига йўл қўйилгани учун Аламудун туман ИИБнинг бир неча ходимларига ҳайфсан ва огоҳлантириш берилгани хабар қилинган.