Халқаро «Тамчи» аэропортида Россиянинг шаҳарларига саккиз янги қатнов очилиб, шу сабаб Қирғизистонда аҳоли кўп учган йўналишлар бўйича чипталарнинг нархи арзонлай бошлади.
Бу ҳақда «Билет.kg» компаниясининг асосчиси Айдар Окенов журналистлар билан бўлган учрашувда айтди. «Билет.kg» FlyDubai, S7 Airlines, «Урал хаво йўллариу» ва Nordwind Airlines каби йирик авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилишади.
«Клооп» авиарейсларни ўзгариши ва қирғизистонликларни Россияга учиб кетиш имкониятлари ҳақидаги маълумотларнинг муҳим ҳолатларини баён қилади.
Рейслар ҳақида
Сўнгги тўрт ой ичида Россия авиакомпаниялари «Тамчи» аэропортидан Россияга саккиз янги рейс очган. Бу вақтгача аэропорт ёз фаслида Тошкент ва Новосибирск шаҳарларидан сайёҳлик рейсларни қабул қилиб, энди эса қишда ҳам, ёзда ҳам фаол ишлади.
«Энди Томчидан саккиз йўналиш бўйича: ҳафтада уч марта «Томчи — Москва», икки марта — «Томчи — Санкт-Петербург» йўналишлари бўйича учса бўлади. Бундан ташқари, самолётлар Россиянинг Ростов-на-Дону, Минералние Води, Самара, Уфа, Екатеринбург ва Новосибирск шаҳарларига ҳам учади», — деб Окенов билдирди.
Унинг айтишича, бу рейслар чартер бўлиб ҳисобланади, бироқ улар узлуксиз бажарилмоқда. Бундай режимда ҳозирда «Тамчи» аэропорти орқали ҳафтада икки минг киши ўтмоқда.
«Агар бу рейслар ёзги мавсум бўйича сақланадиган бўлса, унда биз бу ёзда Иссиқкўлда дам олгиси келган россиялик сайёҳлар келишини умид қилсак бўлади», — деди Окенов.
Чипталарнинг нархи ҳақида
Бошқа шаҳарлар орқали янги рейсларнинг очилиши билан чипталарнинг нархи ҳам арзонлаб қолди.
Энди Москвага боргиси келган қирғизистонликлар «Манас» ва Ўш аэропортидан етиб олишдан ташқари, масалан Томчидан Ростов-на-Дону орқали Москвага етиб бора олади.
Авиачипталарнинг қимматлашига чекловлар сабаб бўлган: ҳозирда рус томон ҳар бир авиакомпанияга ҳафтада бир йўналиш бўйича бир рейсни амалга оширишга рухсат бермоқда. Шу сабаб қирғизистонликларнинг авиачипталарга бўлган талаби ортиб, таклиф камайган.
«2020 йилнинг январь ойида «Бишкек — Москва» йўналиши бўйича ўртача тариф барча авиакомпанияларда 515 АҚШ долларига, «Ўш — Москва» йўналиши бўйича 544 АҚШ долларига етган. Ҳозир бу йўналишлар бўйича тарифлар $397 ва $429 ташкил қилади, чипталарнинг нархи 20%га камайди. Россия ва бошқа давлатларнинг шаҳарларига учган рейслар орқали авиаташувнинг ҳажми кўпайтирилди», — деб таъкидлади Окенов.
Бироқ ҳозирда пандемиягача бўлган нархлар тўлиқ қайтиб келишини кутишга умид қилиш мумкин эмас, узлуксиз мунтазам рейсларнинг сони ошган. Авиакомпанияларга қўйилган чекловлар ҳам тўлиқ бекор қилинмаган.
Учиб кетишга талаб қилинган «асосларнинг» бекор қилиниши
Садир Жапаров билан Владимир Путиннинг сўзлашувидан кейин ишлашга, ўқишга ёки саёҳат қилишга Россия томон учиш енгиллайди. Унга кўра, ҳозирда учиб кетиш учун талаб қилинган асос* яқин орада бекор қилинади.
*Бу вақтгача Россия ҳукуматининг 16.03.2020 № 635-р фармонига кўра, фақатгина Россия фуқароларини, ҳамюртларни тарихий ватанига кўчириш давлат дастурининг иштирокчилари, даволанишга кетаётганлар керакли ҳужжатларни кўрсатгандан сўнг, у ерга эркин киришга ҳуқуқ олган. Уларнинг орасида чет эс фуқароларининг бир неча гуруҳи ҳам бор.
Улар топширилган ПЧР-тест ва «COVID-19сиз саёҳат қил» қўлланмаси тўлиқ алмаштиради.
«Қўлланмани смартфонга жойлаб, йўловчи лабораторияда ПЧР-тест топшира олади, кейин QR-коднинг ёрдами билан тест натижаларини қўлланмада сақлаб қўяди. Бу код Россия шаҳарларига мунтазам ва чартер рейслар билан учиб боришга етарли асос бўлади», — деди Окенов.
Унинг маълумотига кўра, ҳозирча «COVID-19сиз саёҳат қил» иловасини 30%га яқин йўловчи фойдаланмоқда. Бунга тест топширадиган лабораторияларнинг озлиги сабаб бўлмоқда. Ҳозир уларнинг сони кўпаймоқда*, демак бу ҳам авиачипталарга бўлган талабни ошириши мумкин — бироқ Океновнинг айтишича, кейин тарифлар яна ўз ўрнига тушади.
*Олдин фақат икки лаборатория қўшилган эди, ҳозирда иловага «Бонеский», «Аквалаб», «Гемотест» лабораториялари ҳам қўшилди. Бишкекда саккиз, Ўшда икки лаборатория ишлайди.