Қирғизистонда 23-апрелда аҳолини Россиянинг Sputnik V вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев хабар қилди.
Унинг айтишича, биринчи босқичда 65 ёшдаги ва сурункали касаллиги борлар эмланади. Россиянинг вакцинаси биринчи Миллий жарроҳлик марказининг директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мамбет Мамакеевга қилинди.
Вазирнинг айтишича, Қирғизистон бу вакцинадан бир миллион доза буюртма берган, ундан 500 минги гуманитар ёрдам қатори берилиши керак. Бейшеналиев буюртма берилган вакциналарнинг қолган қисми ишлаб чиқариш ва сотиш бемалол бўлишига қараб олиб келинади деб билдирди.
Хитойнинг Sinopharm вакцинаси эса, вазир ҳозир истаган одам эмлашдан ўтса бўлишини таъкидлади.
«Бутун Қирғизистон бўйича аҳоли эмланмоқда. Бизда Sinopharm бор. 15 мингга яқин одам вакцина олди, балки бундан ҳам кўп», — деди у.
«Спутник V» ҳақида нималар маълум?
«Спутник V» — «Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология тадқиқот миллий маркази» томонидан ишлаб чиқилган Россия вакцинаси. Россияда вакцина 2020 йилнинг августида рўйхатга олинган.
Россиянинг «Спутник V» вакцинаси синовларнинг учинчи фазаси бошлангунча COVID-19 касаллигига қарши рўйхатдан ўтган биринчи вакцина. Уни ишлаб чиққанлар вакцинанинг самарадорлиги 95%ни ташкил қилади деб ишонтиришган.
* Синовларнинг учинчи фазасида кўнгиллиларнинг сони кўпаяди ва улар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга вакцина, иккинчиларга — плацебо қилинади.
Қирғизистон Pfizer вакцинасидан бош тортди, унинг ўрнига қайсиниси келади?
Клиник синовларнинг учинчи фазасининг натижаси айтилмагани ва шошилинч рўйхатга олиниши россиялик вакцинанинг имижига салбий таъсир қилиб, илмий муҳитда норозилик яратди.
Бироқ 2 февралда обрўли The Lancet тиббиёт журналида россиялик вакцинанинг клиник синовларининг учинчи фазасини натижаси эълон қилинган. Синовга 19 866 киши қатнашган. Унга кўра, вакцинанинг таъсири 91,6% тузган, кўнгиллиларнинг ҳеч бирида салбий таъсир кузатилган эмас.
Вакцина 60 ва ундан юқори ёшдаги одамларда ҳам самарали бўлган. Бироқ у вояга етмаганларга, ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларга қилиб, синалган эмас. Шу сабаб вакцина бу гуруҳдаги одамларга қандай таъсир қилиши ҳозир номаълум.
«Спутник V» уч ҳафта оралиқ билан икки марта сайилади. Вакцинанинг иккинчи компоненти қуйилгандан сўнг уч ҳафтадан кейин иммунитет пайдо бўлади.
«Спутник V» Россиядан ташқари, Беларус, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея Республикаси ва Тунисда рўйхатга олинган.
Қирғизистонда эмлаш
22-апрелда ўлкага Россиянинг Sputnik V вакцинасидан 20 минг дозаси келган. Бунгача вазир препаратни олишга навбат кутганлар бўлгани сабаб вакцинани бир транш билан олиб келишни имкони бўлмаётганини айтган. Шу сабаб 500 минг дозани гуманитар ёрдам қатори олиб келиш масаласи июнь-июль ойларига жилган.
Сотиб олинган вакцина эмланадиган фуқароларга бепул бўлишини қўшимча қилган. Бейшеналиевнинг айтишича, рус вакцинасини сотиб олишга 215 млн сом ажратилган ва сотиб олинаётган вакцина гуманитар ёрдам қатори ваъда қилинган вакцинадан эрта келади.
Хитойнинг Sinopharm вакцинаси Қирғизистонга 19-мартда келган. Аҳолини коронавирусга қарши шу вакцина билан эмлаш 29-мартда Бишкекда, Ўшда ва Чуй вилоятида бошланган. Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч тизимларининг ходимлари эмланади.
Хитойнинг вакцинаси 75 минг кишига етиши керак. Бундан ташқари, Қирғизистонга COVAX* орқали май-июнь ойларида 405 минг доза оксфорднинг AstraZeneca вакцинаи келиши керак. Бу ҳақда ҳам Бейшеналиев маълум қилган.
* СOVAX – вакциналарни сотиб олиш ва адолатли тақсимлаш бўйича ташаббус. Бу дастур бўйича иқтисоди паст ва ўрта даражадаги ривожланган давлатлар учун вакциналарнинг бир қисмини донорлар сотиб олишади.
Бу вақтгача соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Қирғизистон COVAX дастури асосида вакцианаларнинг 2,6 млн дозасини олишини маълум қилган.