Электрон паспорт олиш учун ҳужжатлар 3-майдан қабул қилинади

294

Премьер-министр Улукбек Марипов Қирғизистондаги паспорт инқирози ҳал бўлди деб халқни ишонтирди. Бу ҳақда у фейсбук саҳифасидаги жонли эфирда билдирди.

Унинг айтишича, энди фуқаролар умумий паспортини (чет чет давлатларига чиқиш учун паспорт) олиш учун ҳужжатларни 3-майдан бошлаь топширишади.

«3-майдан бошлаб биз умумий фуқаролик паспорт бўйича ҳужжатларни қабул қила бошлаймиз, бу муаммо ҳал бўлди», — деди Марипов.

Бу орада Давлат рўйхатга олиш хизмати ҳозирда паспортларнинг бланкларини тест турида чиқариш учун ускуналар тайёрланиб, дастурли таъминлаш йўлга қўйилаётганини билдирди.

Бундан ташқари электрон паспортларнинг нархи ҳақида ҳам қонун қабул қилинди. Унга кўра, банкнинг комиссиясини ҳисобга олмаганда 50 варақли паспортнинг баҳоси 920 сом бўлса, 34 варақли паспортнинг нархи 857 сомни ташкил қилади.

Янги паспортлар 30дан ортиқ замонавий хавфсизлик элементлари билан ҳимоя қилинади.

Қирғизистондаги паспорт инқирози

Қирғизистонда умумий фуқаролик паспорт (чет ўлкага чиқиш учун паспорт) танқис бўлиб, уни топшириш кечиктирилаётгани ҳақида 9-мартда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирган.

e-Passport (биометрика маълумотлар бўлган паспорт) хизматини ишга тушириш 2020-йилнинг 25-декабрида бошланиши керак эди. Бироқ ДРХ 2021-йилнинг апрель ойидан бошлаб электрон паспорт берила бошлайди деб ваъда берган. Кейин эса электрон паспортларни бериш май ойидан бошланиши айтилган. Шундан сўнг у сентябргача чўзилишини маълум қилган.

Кейин премьер-министр Марипов Давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Акин Мамбеталиевга эътиборсизлик учун ҳайфсан эълон қилиб, ўринбосари Тилек Батиркановни эгаллаган хизматидан бўшатган.

Марипов «тез орада миллий умумий фуқаролик e-Passport паспортларини беришни қўлга қўйиш» топшириғини берган. Агар жараён яна тўхтаб қоладиган бўлса, жиддий чора кўрилишини таъкидлаган.