Республика штабдан 22 апрелда коронавируснинг янги 380 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 312, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 68.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 246;
- Чуй вилоятида — 91;
- Ўш вилоятида — 5;
- Иссиқкўл вилоятида — 15;
- Жалолобод вилоятида — 5;
- Ўш шаҳрида — 14;
- Баткен вилоятида — 2;
- Норин вилоятида — 2.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 93 006га етди.
Бир суткада 164 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 94, Чуй вилоятида — 44, Ўш шаҳрида, Жалолобод ва Баткен вилоятларида — учтадан, Ўш вилоятида —етти, Талас вилоятида — бир, Иссиқкўл вилоятида — тўққиз бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 87 554 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 1 352 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 316 киши оғир, 52 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 556 киши даволаняпти.
Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 829.
Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида — тўрт ва Чуй вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 566 киши вафот этган.
Шунингдек, сутка давомида 11 тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳрида — тўққиз, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларида — биттадан ходимда коронавирус топилди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 380га етди, улардан 4 291 ходим соғайди.