Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини маҳаллий сайловга рўйхатга олиш вақтида қонунни бузди деб МСКни ва Бишкек ҲСКни айблаган саккиз сиёсий партиянинг аризасига жавоб берди.
Бишкек ҲСК нима деди?
Комиссия «Маҳаллий кенгаш депутатларини сайлаш ҳақидаги» қонунда сайловда қатнашувчи партияларни рўйхатга олиш шартларида чекловлар борлигини таъкидлаган. Унга кўра, ташкил қилинганига ярим бўлмаган партиялар рўйхатга олинмайди. Бироқ қайта рўйхатга қўйилган партияларга чеклов бўлмаган.
«Берилган далилларга кўра, «Ата-Журт Кыргызстан» сиёсий партияси 2021 йилнинг 26 февралида қайта рўйхатдан ўтган бу сиёсий партиянинг биринчи рўйхатдан ўтган уни 1999 йилнинг 22 сентябри деб кўрсатилган», — деб Бишкек ҲСК билдирди.
Бишкек ҲСК берган маълумот бўйича, 2021 йилнинг 11 мартида Бишкек ҲСК «Ата Журт Кыргызстан» сиёсий партияси томонидан кўрсатилган Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлигига номзодларнинг рўйхатини ёзган.
Икки кундан кейин Керимбеков Бишкек ҲСКнинг қарорига рози бўлмай, Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилган, бироқ МСК Бишкек ҲСКнинг қарорини тўғри деб топган.
Шундан сўнг «Айкол Кыргызстан» сиёсий партияси Бишкек шаҳрининг Маъмурий судига мурожаат қилган. Бироқ 2021 йилнинг 16 апрелида суд «Айкол Кыргызстан» сиёсий партиясининг аризасини қаноатлантирмаган.
Саккиз партия нима дейишган?
Бишкек шаҳар кенгашини сайлашда курашган саккиз сиёсий партия 20 апрелда матбуот анжумани ўтказиб, МСК ва Бишкек ҲСК «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини сайловга рўйхатга олишда қонун бузилганини айтишган.
КДК, Қирғизистон коммунистик партияси, «Улуу журт», КСП, «Улутман», «Айкол», «Тынчтык» ва «Бутун Кыргызстан» партиялари «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини мандатларини бўлиштиришдан четлатишни талаб қилишган.
Улар қонунга кўра, Жогорку Кенешга ёки маҳаллий кенгашларга овоз беришгача олти ой олдин рўйхатга олинган сиёсий бирлашмалар сайловга қатнашишга ҳақли деб таъкидлашган.
«Бироқ «Ата-Журт Кыргызстан» 2021 йилнинг 26 февралида «Единство народа» партиясининг базасида пайдо бўлган. Ҳақиқатдан бу янги тузилган партия», — деб билдирган «Айкол» партиясининг вакили Бакит Керимбеков.
Бундан ташқари, партияларнинг вакиллари Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларини сайлаш натижаларини бекор қилишни, такрорий сайлов ўтказишни талаб қилишмоқда.
Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларини сайлашга 11 апрелда 26 партия қатнашган. Дастлабки маълумотлар бўйича, 7% сайлов бўсағасидан олти партия ўта олган, улар: «Эмгек», «Ак-Бата», НДПК, «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин эл» партиялари. Кейинчалик НДПК Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларини сайловда четлатилган.
«Ата-Журт Кыргызстан»
«Ата-Журт Кыргызстан» партияси бунга қадар бирорта ҳам сайловга қатнашмаган. у Қирғизистоннинг сиёсий майдонида янги ўйинчи. Партиядан 11 апрелда ўтган шаҳар кенгашига сайловга мингдан ортиқ номзод депутатлик хизмати учун курашган.
Партияни Айбек Маткеримов бошқаради — у 2020 йилдаги парламент сайловида «Мекенчил» партиясидан номзодини қўйган. Унда Маткеримов номзодлар рўйхатида 82-рақамда бўлган.
Бу партиянинг етти аъзоси «Мекенчил» партиясининг рўйхатида бўлган. Бундан ташқари, МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев ҳам Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан номзодини қўйган.
Апрелнинг бошида Ўш шаҳар кенгашига отланаётган беш партия «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини маъмурий ресурс ва овоз сотиб олишда айблаган.
«Аввалги овоз сотиб олиш бўлмоқда. Ўша ҳукумат вакиллари аралашиб, очиқ-ойдин халқни тарғиб қилиб юришади. Очиқчасига жойларга шағал тўкилиб, ишларини қилиб беришмоқда. Ваъдалар беришмоқда. Бу қонунга қарши ҳаракатлар», — деб билдирган «Бутун Кыргызстан»нинг вакили.
МСК тегишли органлар текширув олиб боради деб ишонтирган. 26 мартда Бишкек ҲСКнинг тезкор чора кўрувчи координация гуруҳининг йиғинида «Ата-Журт Кыргызстан» партиясига нисбатан «овоз сотиб олиш» моддаси бўйича иш қўзғалгани айтилган.