Фейсбук Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг «COVID-19 касаллигидан заҳарли қўрғошин соғайтиради» деган тарздаги постини ўчирди. Бу маълумотни мазкур ижтимоий тармоқнинг матбуот хизмати ёзма равишда «Азаттык»қа тасдиқлади.
«Биз бу постни ўчириб ташладик. Сабаби биз ҳеч кимни, уларнинг орасида сайланиб келган расмий етакчиларнинг одамга тўғридан-тўғри жисмоний зарар келтирадиган маълумотни бўлишишига ёки COVID-19ни даволаш ёки олдини олишга боғлиқ ёлғон маълумотларни тарқатишига рухсат бермаймиз», — деб билдиришган Фейсбукдан.
Бундан ташқари, мана шу билдирув Жапаровнинг Инстаграм аккаунтидан, телеграм-каналидан ҳам ўчирилган.
Президентнинг матбуот хизмати бу бўйича изоҳ бермаган. Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерекдан маълумот олишнинг имкони бўлмаган.
Коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш
15 апрелда президент Садир Жапаров Фейсбукдаги аккаунтидан шифокорлар коронавирусдан соғайтирувчи дори топганини билдирган. Бундан ташқари, видео ҳам жойлаган. Унда номаълум одамлар заҳарли қўрғошин ёки «Иссиқкўл илдизи» деб аталган ўсимликдан ясалган дамламани идишларга қуяётганини кўриш мумкин.
Тавсияномада дамламани муздак ичиш қатъий тақиқлангани кўрсатилган — акс ҳолда ўлимга олиб келиши мумкин деб ёзилган.
«Коронавирусга, ошқозон саратони касаллигига, пневмонияга [...] шифолик хусусияти зўр. Сув экан деб ичиб олмаслик учун болалар [етмайдиган жойда] сақлаш керак. Шифокорнинг кўрсатмаси билан ичиш керак», — деб айтилади тавсияномада.
Кўп ўтмай Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан короновирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш мумкин эмас деб билдиришган. Далилларга асосланган тиббиёт бўйича мутахассис Бермет Бариктабасова Жапаровнинг билдирувини Қирғизистондаги тиббиёт ва фаннинг қулаши қатори сифатлаган. Бариктабасова соғлиқни сақлаш системасини бу кўринишга нуқта қўйишга чақирган.
«Такрорлайман: аконит — бу заҳарли ўсимлик. У бошқа заҳарли ўсимликлар орасида ҳам кам ўрганилган. Ундан узоқ бўлиш керак, буни одамлар тушунишади [...] Аконитдан фойдаланиш — жуда тез ўлимга олиб келади ёки унинг оқибатлари ҳам азобли. Заҳар организмни заҳарланишига олиб келади, буйраклар ва жигар ишламай қоладиган даражада жароҳатланади. Организм заҳарланишдан ўлади», — деган у.
16 апрелда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев «президент Жапаровнинг рецепти билан заҳарли қўрғошиннинг қайнатмаси тайёрланиб», коронавирусга чалинган беморларга ичиришаётганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, «Иссиқкўл» ёки заҳарли қўрғошин ўсимлиги илдизидан ичган беморларнинг ПСР-таҳлиллари «икки-уч кунда» салбий натижа кўрсатмоқда.
Шунингдек, дамламани қайнатиб жонли эфирда ўзига ҳам ичган. Бундан ташқари, заҳарли қўрғошиннинг дозасини фақат президент аниқлашини қўшимча қилган.
16 апрелдаги матбуот анжуманидан кейин «Кактус» нашрининг тасвирчиси ўзини ёмон ҳис қилиб, унга тез ёрдам чақиртирилган. Тез ёрдамга мурожаат қилган вақтда, заҳарланишда амал қилинувчи таклифлар айтилган. Нашр билдиришича, тасвирчи заҳарли илдиз сабаб ўзини ёмон ҳис қилганини эшитгандан кейин тез ёрдам ходимлари хавотирланиб, аҳволи ёмонласа, зудлик билан тез ёрдам олишни маслаҳат беришган.
Президент аппарати заҳарли қўрғошиннинг дамламаси «Ала-Арча» давлат резиденциясида, барча санитар талабларни сақлаш билан тайёрланаётганини 24.kg нашрига билдирган. Шунингдек, қайнатма тайёр бўлганда зудлик билан касалхоналарга юборилишини, эркин сотувда йўқлигини қўшимча қилган.
Иссиқкўл илдизи ҳақида
Иссиқкўл томири ёки аконит ёки курашчи, заҳарли ўсимликларнинг қаторига киради, у «ит ўлими», «роҳибанинг қалпоғи», «қашқир заҳри», «заҳарлар султони» деган номлар билан маълум.
Аконитин мушакларни тортиб, шол қилувчи таъсирга эга, тери, шиллиқ пардалар орқали тез, ичак орқали бундан ҳам тез цингади. Қичиштириш ва анестезик хусусиятларга эга.
Заҳарли қўрғошинни ўзбилармонлик билан қайнатиб ичса заҳарланади. Заҳарланиб ўлганларнинг жасади текширилганда гастроэнтерит белгиларини, юрак мушакларини, жигар, буйракнинг дистрофия ўзгаришларини, ошқозонда бу ўсимликнинг қолдиқларини топишади.
Муаллиф: Бегайим Талантбекова