Мамашова оилавий зўравонликдан жабрланган аёлларга бепул ҳунар ўргатишни таклиф қилди

278

Депутат Айсулуу Мамашова 15 апрелда парламент йиғинида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига кризис марказларида оилавий зўравонликдан жабрланган аёлларга ва ёлғиз оналарга бепул билим бериш таклифини киритган.

Мамашованинг айтишича, улар касб-ҳунар лицейларида ҳунар ўрганишлари мумкин. Ўқишдан кейин аёллар турмушнинг оғир вазиятларидан чиқишлари осон бўлади.

«Ҳукумат энг қисқа вақт ичида бу масалани кўриб чиқишни ва кризис марказларига мурожаат қилган ёки борадиган жойи йўқ бўлгани учун оиласидан кета олмаган аёллар учун мазкур масалани зудлик билан ҳал қилиб беришингизни илтимос қиламан. Калтакланган, оиладан кетиб қолай деса, болаларини боқиш керак, бунинг учун иш топишга уларнинг дипломи, касби йўқ», — деди Мамашова.

Аввалроқ премьер-министр Улукбек Марипов оилавий зўравонликка боғлиқ амалдаги қонунни қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирган. Бироқ қонуннинг қайси бўлимини ўзгартириш кераклигини очиқ айтмаган.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликка учрайди. Ўлкадаги аёлларнинг 83% ҳаётида бир марта бўлса ҳам руҳий босимга, жисмоний ва жинсий зўравонликка учрашган. Бунга Кризис марказлари ассоциациясининг изланишлари далил бўлади.

Шунингдек оиладаги зўравонлик аёлларни ўлдириш ҳолатлари ҳам кам эмас. Ўлдирилган аёллар кўпроқ турмуш ўртоғи ёки фуқаролик никоҳида бирга яшаётган одамлари томонидан ажал топган.

Қирғизистонда эркакларни ўлдирган аёллар оиладаги зўравонликдан ҳимояланган. Бироқ улар эрини ўлдирган бўлса, тергов билан суддан шафқат кутмаса ҳам бўлади. Кўп ҳолларда одам ўлдириш учун судланган аёллар турмуш ўртоғи ёки ҳамхонаси томонидан калтакланганидан шикоят қилишган, бироқ суд бу фактни ҳисобга олмаган.