Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТИВнинг ходими нима сабабдан вафот этганини аниқлади

282
Ташқи ишлар вазирлигининг ходими Бахтияр Шакиров

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев ташқи ишлар вазирлигининг ходими Бахтияр Шакиров анафилактик шокдан вафот этганини билдирди. Шакиров 1 апрелда Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказида вафот этган.

Вазирликнинг собиқ матбуот котиби Елена Баялинова марҳум коронавирусга қарши SinoPharm вакцинасини биринчилардан бўлиб олганини ёзган. Вазирлик мазкур маълумотни инкор қилиб, Шакиров эмланганларнинг рўйхатида йўқ бўлганини маълум қилган.

Шунингдек, вазирлик текширувни бошлаб, ТИВнинг ходимлари вафот этган тиббиёт муассасасининг бош шифокори, қулоқ ва бурун бўлимининг раҳбари ва ҳамшираси вақтинча ишдан четлатилган.

«Журналистлар ёзибди «у вакцинадан вафот этди» деб. Халқнинг ҳаммаси қўрқиб, биз 2-3 кун эмлашни тўхтатиб турдик. Сабаби эмлашни бошлайлик деганда биздан ҳамма сўрай бошлади: «ўлиб қолибдику, нима бўлди?» деб. Биз текширсак, у [она ва болани ҳимоя қилиш марказига] бориб олиб, антибиотик қилганда анафилактик шокдан ўлибди. Бу суд-тиббий экспертизадан тасдиқланди», — деди Бейшеналиев.

Бунгача Шакировга укол қилган ҳамшира у гайморитга қарши антибиотик олганини «Кактус Медиага» маълум қилган.

19 мартда Қирғизистонга хитойнинг Sinopharm вакцинасидан 150 минг дозаси бепул келган — у 75 минг кишига мўлжалланган. Вакцинани биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, қариялар ва сурункали касаллиги бор одамлар олишади.

Бейшеналиев яқин кунларда русларнинг «Спутник V» вакцинасидан 30 минг доза келишини маълум қилган. Қирғизистон Россиядан вакцинанинг умумий 376 минг дозасини сотиб олади. Шунингдек, июнь-июль ойларида «Спутник V» вакцинасидан 500 минг дозаси бепул келиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Бейшеналиев май-июнь ойларида AstraZeneca вакцинасидан 405 минг дозаси келишини билдирди. Бугунги кунда Қирғизистонда 3 807 киши эмланади.