«Реформа» партияси референдумга келганларнинг сонидан гумон қилмоқда

288

«Реформа» сиёсий партиясининг вакиллари Бишкекнинг деярлик барча сайлов участкаларида катта қонун бузишлар аниқланганини маълум қилишди.

Унда маҳаллий кенгашнинг депутатларига овоз бериш учун идентификациядан ўтган сайловчилар билан референдумга келган сайловчиларнинг сонидаги фарқ ҳақида гап бўлмоқда.

Партия нима демоқда?

МСКнинг сайтида эълон қилинган УСКларнинг маълумотига кўра, Бишкекда референдумга маҳаллий кенгашнинг сайловига қараганда кўп одам келган. Бироқ бундай бўлиши мумкин эмас: одамлар идентификациядан бир марта ўтишган ва сайловчиларнинг сони ҳар хил бўлиши мумкин эмас.

«11 апрелда биз бир марта идентификациядан ўтганмиз: референдум ва маҳаллий кенгашларни сайлаш. Демак, референдумга идентификациядан ўтганлар билан маҳаллий кенгашларни сайлашга идентификациядан ўтганларнинг сони бир хил бўлиши керак эди. Кейин биз квитанцияни бюллетенга алмаштирамиз ёки алмаштирмаймиз. Бу ерда албатта фарқ бўлади, сабаби айримлар бюллетень олишди, айримлари эса референдумга қатнашишдан бош тортди. Бироқ Бишкекдаги ҲСКнинг деярлик ҳаммасида референдум учун идентификациядан ўтганларнинг сони, маҳаллий кенгашга овоз берганлардан кўп бўлмоқда», — деб таъкидлади «Реформа»нинг аъзоси Олга Труханова.

Айрим участкаларда бундай қонун бузиш бўлмаган.

Бундай қонунбузарлик дарров аниқланмади — МСК сайловнинг натижаси ҳақидаги ҳужжатларни текширувдан кейин маълум қилишни кечиктириб қўйди.

«Референдум ҳақидаги» қонунга кўра, сайлов натижалари ҳақида протокол, референдумнинг қатнашчилари ҳақида дастлабки маълумот ва якуний квитанциялар муҳрланиб, кейин МСКнинг серверига юборилади, бироқ 11 апрелда улар маълум қилинмаган*.

*АСУлар фойдаланилган 4 октябрда ўтган парламент сайловида ҳам овоз бериш протоколларини эълон қилишда кечикишлар бўлмаган.

Шу сабаб «Реформа» партиясининг етакчиси ва Бишкек шаҳар кенгашига депутатликка номзод Клара Сооронкулова МСКга очиқ мурожаат йўллаган. Унинг айтишича, сайлов ва референдум бўйича ҳисоботларни эълон қилишни кечиктириш унинг натижалари ўзгартирилди деган шубҳа яратади.

Кейин Сооронкулова МСК аъзоларининг имзолари ўхшаш қилиб қўйилган эҳтимолий ҳужжатларни топиб олган.

Ҳозир партия бу масала бўйича аризалар тайёрланмоқда. Олдин «Реформа» Бишкек шаҳар кенгашининг сайлов натижасини тан олмаслигини билдирган.

Бишкек ҲСКси нима дейди?

Бишкек ҳудудий сайлов комиссиясининг раҳбари Кайрат Маматовнинг айтишича, сайловчиларнинг сонидаги мос келмаслик «Бишкек шаҳар кенгаши сайлови билан референдумга қатнашганларнинг рўйхатидаги фарқларга» боғлиқ. У рўйхатларга боғлиқ воқеаларни «Апрель» нашрига тушунтириб берган ва «ваҳима қилмасликка» чақирган.

«Бишкек шаҳар кенгашида [сайлов рўйхатида] шаҳарда рўйхатда бўлган сайловчиларгина бўлган. Давлатдан ташқаридаги муҳожирлар ва бошқалар учун №2 форма қолган. Референдум бўйича бизда чет ўлкада 58 000 сайловчимиз бор. Давлат рўйхатга олиш хизмати бу сайловчиларни референдум бўйича ўлка ичидаги сайловчилар рўйхатидан чиқариб, чет давлатларидаги сайлов участкаларига рўйхатга қўйган (маҳаллий кенгашларнинг депутатларини сайлай олишмайди), шу сабаб рўйхатлар фарқ қилмайди. Қонунга кўра, Бишкек шаҳрида референдум бўйича рўйхатга ўзгача категориядаги фуқаролар (аскарлар, беморлар ва бошқалар) ҳам кирган. Илтимос ваҳима қилманглар», — деди у.

* Балки Кайрат Маматов референдумда Бишкекда рўйхати йўқ фуқаролар овоз бериб кетган бўлиши мумкин деб айтган. Бироқ сайловчига участкасини алмаштиришга имкон берган форма №2 2020 йили ҳукумат алмашгандан кейин бекор қилинган.

Форма №2 2011 йили президент сайлови вақтида кирган, сабаби ўлкада ички мигрантларнинг сони жуда кўп. 2020 йилдаги парламент сайловида маълум бир ҳудудда бирор бир партия кўп овоз олиш учун шу форма №2дан фойдаланиб, овозлар сотиб олинган.

ОАВда сайловнинг бошидан охиригача форма №2 орқали фуқароларнинг овозлари сотиб олинаётгани ҳақида маълумотлар тез-тез эълон қилинган. Бу вақтда гувоҳлар ва ОАВлари уч ҳукумат партияси — «Биримдик», «Кыргызстан» ва «Мекеним Кыргызстан»нинг аъзолари томонидан йўл қўйилган оммавий қонунбузарликларни рўйхатга олишган.

Оммавий қонунбузарлик бўлаётганини МСКнинг собиқ аъзоси Атир Абдрахматова ҳам айтган. У журналистлар билан Бишкекдаги аномал участкаларни айланган. Бундай участкаларда форма №2 орқали рўйхатга қўйиш мазкур участкадаги сайловчилар сонини оширган.

Ўша вақтда президент вазифасини бажарган премьер-министр Садир Жапаров «Президентнинг ва Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш» ҳақидаги конституциявий қонунга ўзгартириш киритишга йўл берган. Қонунга кирган ўзгартиришларга кўра, ўлка ҳудудида №2 формаси бекор қилинган.

Энди №2 формани Қирғизистондан ташқари давлатларда яшаган ва юрган сайловчилар бера олишади. МСКнинг айрим аъзолари билдиришича, №2 формаси йўқ қилингани учун муддатсиз президентлик сайловида 200 минг қирғизистонлик овоз беролмаган. №2 формасини бекор қилиш қирғизистонликларни рўйхатга турган ери бўйича эмас, ҳозир яшаган жойи бўйича овоз бериш конституциявий ҳуқуқидан маҳрум қилган.

Бишкек ҲСКси сайловдаги овоз беришнинг натижаси қўл билан сайлангандан кейин аниқланишини эсга солган ўзгача билдирув тарқатди. Кузатувчилар билан сайловчиларнинг аризалари асосида шаҳардаги саккиз участкадаги кўчма овоз беришнинг натижаси бекор қилинди.

У ерда бошқа аризалар ҳам қабул қилинади, бироқ бугунги куннинг охиригча — қонун бўйича аризалар уч кун ичида қабул қилинади. Шунингдек, МСК ҳамон протоколларнинг ҳаммасини маълум қилмаган. Агар эълон қилинган протоколларда бузишлар топилса, унда сайлов комиссияси уларни вақт ўтиб кетгани сабаб қарай олмайди деганни англатади.

«Шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қаралаётган қонун бузарлик фактлари бўйича иш давом этишини билдирамиз. Компетентли органларнинг хулосаси бўйича тегишли чоралар кўрилади», — деб Бишкек ҲСК ваъда берган.

Сайлов ва референдумдаги бузишлар

МСК берган дастлабки маълумотлар бўйича 11 апрелда ўтган референдумда сайловчиларнинг 37,10% қатнашган. Унда Конституциянинг янги лойиҳасига «маъқул» бўлганлар 78,37%, «қарши» бўлганлар 14,25%ни тузган. Қолган 7,38% бюллетенлар яроқсиз деб топилган.

Маҳаллий кенгаш билан бир кунда бўлган Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда турли ташкилотларнинг кузатувчилари қонун бузишларни аниқлашган. Масалан, «Умум иш» жамоат фондининг кузатувчилари 11 апрелда Бишкек ва Ўш шаҳарларида 100дан ортиқ бузишларни аниқлашган.

«Клооп»нинг кузатувчилари ҳам сайлов куни сайлов участкаларидаги қонун бузарликларнинг ҳаммасини рўйхатга олишди. Реал вақтда янгиланиб турган дашборднинг маълумотига кўра, сайлов куни кузатувчилар 800дан ортиқ қонун бузарликларни аниқлашган. Уларнинг орасидан 300 бузиш овоз бериш давомида бўлган.

Шунингдек, Kaktus.media Бишкекдаги шаҳар кенгашига ўтган партияларга нисбатан аномал фаоллик кузатилган 40 участкани аниқлаган. Улар «Эмгек», «Ак Бата», НДПК, «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин эл».