Қирғизистонда коронавируснинг 240 янги ҳолати қайд этилди — умумий 90 839 ҳолат

244

Республика штаб 14-апрелда ўлкада коронавируснинг 240 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 15 тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 133 (8 ходим);
  • Чуй вилоятида — 85 (тўрт ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 10 (уч ходим);
  • Ўш вилоятида — 5;
  • Талас вилоятида — 4;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Норин вилоятида — 1.

Шунингдек, ўтган суткада 161 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 118, Чуй вилоятида — 21, Иссиқкўл вилоятида саккиз, ўш шаҳрида ва Ўш вилоятида тўрттадан, Жалолобод виляотида уч, Норин вилоятида икки ва Баткен вилоятида бир киши соғайди.

Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 90 839га етди — уларнинг орасида 4 326 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 86 313 бемор соғайиб, 1 534 киши вафот этди.

Бугунги кунда 968 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 25и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 1 058 киши уй шароитида даволанмоқда.