Давлатга хиёнат қилди деган гумон билан қўлга олинган иккинчи киши Марат Токтоучиков — у Қирғизистондаги қозоқ диаспорасининг собиқ раҳбари. Бу ҳақда бир қанча ОАВлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги манбаларига таяниб билдирди.
Бунгача МХДҚ мазкур иш бўйича қўлга олинган гумондорларнинг бири сиёсатшунос Марат Казакпаев эканини тасдиқлаган.
Гумонланувчилар 13 апрелда қўлга тушган. Махсус хизмат улар бу ишга аралашгани бўйича «инкор қилиб бўлмас далиллар» борлигини, судгача текширув давом этаётганини билдирди.
Шу билдирувда «жиноий ишга берилган яширин сирнинг даражаси ҳисобга олиниб», қўлга олинганларнинг номи ва ишнинг ҳолатини ошкор қилиш мумкин эмаслиги айтилган. Бироқ гумонланувчиларнинг шахси бир кун ичида очиқланди.
МХДҚ бу жиноятлар учун жиноий жавобгарлик 10 йил бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Токтоучиков ҳақида очиқ манбаларда кўп маълумот йўқ. У 2017 йилнинг октябрь ойида «Кабар» агентлигида матбуот анжуманини ўтказган. Унда Токтоучиков провокацияга берилмай, қирғиз-қозоқ қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга чақирган.