Жумалиев цемент заводини мамлакатга ўз истаги билан ўтказиб берганини айтди

226

Парламент депутати Кубаничбек Жумалиев цемент заводини давлат тасарруфига ўз истаги билан ўтказиб берганини айтди. Бу ҳақда у Kaktus.Mediaга берган интервьюсида билдирди.

Бу вақтгача МХДҚ депутат Кубаничбек Жумалиев давлатга келтирган зарарни ўрнини тўлдириш учун ғазнага 1 млрд сомдан ортиқ маблағ тўкканини маълум қилган. Хавфсизлик қўмитаси бу суммага депутатга тегишли активлар билан мулклар кирганини таъкидлаган.

Бу маълумот чиққандан кейин ОАВда Жумалиевнинг адвокати Майрамбек Жумабековнинг билдируви пайдо бўлган. Билдирувда МХДҚ халқ вакилининг заводини ноқонуний тортиб олгани эҳтимоллиги айтилади.

Бунга жавоб қатори Жумалиев Жумабеков энди адвокати бўлмаслигини айтиб, юристнинг завод ноқонуний конфискацияланди деб айтганларини инкор қилган.

«Майрамбек Жумабековнинг фикрига қўшилмаслигимни расмий билдираман, заводни давлатга ўз истагим билан ўтказиб бердим», — деди Жумалиев.

Аввалроқ сиёсий арбоб ва фаол Токтайим Умўталиева фейсбук саҳифасига депутат давлатга ўтказиб берди дейилган цемент заводининг суратларини жойлаган.

Депутат Жумалиевнинг қўлга олиниши

МХДҚнинг ходимлари депутат Жумалиевни 4 февраль куни кечда ушлашган. У лавозимни суиистеъмол қилиш ва Халқаро тиббиёт университетининг фаолиятига лицензияни ноқонуний олган деб гумон қилинмоқда. Мазкур ўқув юрти депутатга тегишли.

Терговнинг маълумоти бўйича, Жумалиев лицензия олиш учун таълим вазирлигига «босим кўрсатган». Депутатни зудлик билан Биринчи май туман судига олиб келиб, суд уни тергов қамоғига икки ойга қамоққа олишга қарор чиқарган.

МХДҚ маълум қилишича, бундан ташқари унга алоқадор одамлар ва хўжалик субъектлари «ноқонуний» бойишган, жиноий даромадларни қонунийлаштирган ва йирик миқдордаги солиқлардан қочишган. МХДҚнинг коррупцияга қарши курашиш хизмати депутатга, унинг яқинларига ва алоқадор одамларга тегишли 78 кўчмас мулк объектлари ва турли компаниялар аниқланганини таъкидлаган.

Унинг орасида «Таатан» ва «Гоин» савдо марказлари, билим бериш ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, кон қазиш жойлари, телерадиокомпания ва темир комбинати бор.

Шу сабаб Жумалиев Жиноят кодексининг 319-моддаси асосида «Коррупция»да гумон қилинмоқда. Жумалиев давлатга 1 млрд сом тўлагандан сўнг ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган.